Ёлғон сўзлаб нима топдим бу дунёда, Армонларим жон жонимга санчилган ўқ, Умидим кўп тангрим ўзинг қил зиёда, Мен онамни хали рози қилганим йўқ. Аввал худо ҳақ деганни қўллайдиган, Яхши ёмонимни ўзи халлайдиган, Дуогўйим бахт иқболим тилайдиган, Мен онамни хали рози қилганим йўқ. Давлат топсам дедим ўғил қизимгадур, Зўрлигим ҳам ғўрлигим ҳам ўзимгадир, Ҳаёлимда бир ўй хадик халакмангир, Мен онамни хали рози қилганим йўқ. Дард берса ҳам шифоли дард берсин эгам, Неча йилки озурда жон мушфиқ онам, Ўшанда ҳам куйинма қўй болам деган , Мен онамни ҳали рози қилганим йўқ...