ХАСРАТ (НИДО)
Арзим тингла, эй Ягона Ҳақ…!
Сенга нидо кўпайиб кетди.
Мададингни кутаман илҳақ,
Турли бало кўпайиб кетди.
Мусулмоннинг сони озайди,
Ибодатли они озайди,
Иймон шараф-шони озайди,
Ох! Бехудо кўпайиб кетди!
Тавҳидингни билмайди кўплар,
Билиб амал қилмайди кўплар.
Четдан мадад тилайди кўплар,
Сохта «худо» кўпайиб кетди!
Дод соламиз яшаш қийин деб,
Намоз деса - бошлаш қийин деб,
Тайёр ошни ошаш қийин деб
Кайфу-сафо кўпайиб кетди!
Ҳар биттамиз «мулло» бўлволдик,
Масъалалар талашиб толдик,
Етмиш икки йўл аро қолдик,
Динга даъво кўпайиб кетди!
Ақиданинг бағри хун – доғлик,
Тафаккурнинг кўзи боғлоғлик,
Фарз адоси жимжилоқ чоғлик,
Аммо «дуо» кўпайиб кетди!
Сирдош тутган ҳеч обрў топмас,