Кечиринг ё Росулуллоҳ!
Бидъатлар тўрига илиниб кетдик,
Мазлуммиз золимдек кўриниб кетдик,
Хар хил фирқаларга бўлиниб кетдик,
Бизларни кечиринг ё Росулуллоҳ!
Зулматга отябмиз соф дилимизни,
Иғволар қилябмиз бир-биримизни,
Кофирга сотябмиз ўз сиримизни,
Бизларни кечиринг ё Росулуллоҳ!
Дунё ишларидан бўшамай қолдик,
Оят хадис билан яшамай қолдик,
Хақиқий умматга ўхшамай қолдик,
Бизларни кечиринг ё Росулуллоҳ!
Қалбимиз матохга бойланди бу кун,
Юракка хасадлар жойланди бу кун,
Динимиз ниқобга айланди бу кун,
Бизларни кечиринг ё Росулуллоҳ!
Мўъминмиз деймиз-у қалб кўзимиз кўр,
Умматмиз деймиз-у амалимиз ғўр,
Гердайиб юришда биз хаммадан зўр,
Бизларни кечиринг ё Росулуллоҳ!