Кераклигингни унутма...
Қадим замонларда кимсасиз ва ёлғиз бир қиз яшар эди. Ёлғизликдан жуда ҳам сиқилган, ҳаётдан хафа ҳолда кўча кезар экан, бир капалакнинг шохлар ичида қолиб кетганига кўзи тушибди. У ердан чиқиш учун ҳаракат қилаётган капалак қанотларига янада кўпроқ зарар берар эди. Буни кўрган етим қиз эҳтиёткорлик билан капалакни шох-шаббалардан қутқарибди. Капалак эса учиб кетиш ўрнига қизнинг олдига келиб, гўзал парига айланибди ва қизга дебди: “Сен жуда ҳам яхши, пок қалбли инсон экансан, шу сабабли сенга бир тилак тилаш имконини бераман”. Қиз бироз ўйлагач, парига: “Бахтли бўлишни хоҳлайман”, -дебди. Пари қизнинг қулоғига бир нималарни шивирлабди- да, ғойиб бўлибди. Қиз ёши ўт