__Аёл тақдир дейди, турмишнинг юкин, __Мехрини улашиб яшайди текин, __Юзлари чиройли бўлмасин.. Лекин __Юраги чиройли аёлни севинг.. __Боғбони сийласа, ғунчалар кулар, __Кимга ярашмабди? Нозлар, кулгулар, __Лаб четига холни қўндирса бўлар, __Юраги чиройли аёлни севинг.. __Аёл бор хаёлга, нурга ўхшаган, __Совуқ қучоқларда титраб қақшаган.. __Гудагига караб кузи яшнаган... __Юраги чиройли аёлни севинг.. __Ўтмасин хаётин хаёлга осиб, __Мехрини мехрга кўринг муносиб, __Қўлин қадоғига лабингиз босиб.. __Юраги чиройли аёлни севинг.. __Эътибор уларкан кенг фалакларга, __Нигохи айлансин камалакларга, __Интилмай бир кунлик капалакларга.. __Юраги чиройли аёлни севинг.. __Аёл бир