Қандай ўғил бўлдим, қанчалар лоқайд, Дунё кўрдим дея мақтанибман-а, Андижондан нарин билмас Онамни, Бир бора Тошкентни кўрсатмабман-а.Қандай ўғил бўлдим қанчалар нокас, Боламни бошимда кўтарибман-а, тойчоқ бўлибман-у чу денг болам деб, Касалманд Онамни кўтармабман-а.Хали аёлим деб атамаганни, Чимилдиққа қадар кўтарибман-а, Менга хаётин тутган Онамни, Бир бора бағримда кўтармабман-а.