Кўп кимсадан бўламан ҳафа,
Кечираман қиламан тавба.
Осмон қадар бағрим кенг аммо,
Ўз ўзимдан юрагим ҳафа...
Оғриқ сезмай қўйди юрагим,
Вос кечдими борми керагим.
Кўз унгимда кетдия тавба,
Кечиришни ўргатинг дўстим.
Ёмғир ёғар ёмғирми асли,
Дил алданса ёлғоннинг касри.
Айтинг севги алдовми асли,
Кечиришни ўргатинг дўстим...
Синови куп ширин туш каби,
Саноғини юрагим айтсин.
Ҳаста бўлдим жароҳат қани?
Кечиришни ўргатинг дўстим...
Райҳон иси даводек гуё,
Бир дастасин олиб юрибман.
Айтинг малҳам излайин қайдан,
Кечиришни ўргатинг дўстим...
Юрак ҳаста норози мендан,
Сабрим синди кутиб дилимни.
Юрак ўлди кечдику мендан,
Қўл силташ ҳам келмас қўлимдан...