Ибн Аббос розийаллоҳу анҳу ривоят қилади:“Абу Бакр розийаллоҳу анҳу: “Эй Расулуллоҳ, сочингизга оқ тушибдими?” деб сўради. Шунда у зот: “Менинг сочимни Ҳуд, Воқеа, Мурсалот, “амма йатаса-алувн” (Набаъ сураси) ва “изаш-шамсу куввирот”(Таквир сураси)оқартирди”, дедилар”(Термизий, Ҳоким, Байҳақий ва Абу Яъло ривояти. Ривоят санади саҳиҳ).
Баъзилар: “Ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сочларига оқ тушиши эмас, у зотда кексалик аломатлари барвақт зоҳир бўлиши назарда тутилмоқда. Зеро Термизий Анас розийаллоҳу анҳудан ривоят қилишича, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам соч ва соқолларида ўн тўрт дона оқ тукни санаган экан”, дейишган. Аслида сочга оқ тушиши ва кексалик аломати