Бизга ҳалал берганлар,
Доим зарар қилганлар,
Орзуйимиз менсимай,
Унга қарши чиққанлар,
Барчангизга минг раҳмат.
Йўқотиш билмаган дил,
Хафалик кўрмаган қалб,
Нима билан ўлчасин,
Асл бахтин бесабаб.
Улғайиб бўлмас асло,
Ёвуз меҳрибонларсиз,
Орзу рўёбга чиқмас,
Улар қўйган тўсиқсиз.
Сизсиз нима қилардик,
Эзгуликка чўлғаниб,
Миннатдорман сизлардан,
Юз бора такрор айтиб.