Аё дўстлар, хўп шошилманг осийлар даврасига, Бир кун келиб ҳар бир ишин жавоби бор дунёнинг. Аё дўстлар, елинг тезроқ яхшилар халқасига Ул масканда ҳар бир онга савоби бор дунёнинг. Аё дўстлар, аёлларнинг макри бўлармиш ёмон, Алардин узоқ бўлганнинг қалби бўлармиш омон. Номаҳрамлар ичра бўлган ҳар иш бўлармиш, Авратин ёпиб қўйингки, ҳижоби бор дунёнинг. Аё дўстлар, кибр бирлан риёлик дуруст ишмас, Кибр қилган киши бирла Аллоҳ асло келишмас. Қалб ичинда йиғланмаган дуо ҳаққий нолишмас, Холис бўлмас - қиёматда азоби бор дунёнинг. Аё дўстлар, етимларга саҳий бўлган мўминдир, Унинг қалби иймон ила тўлиқдир, лиммо-лимдир. Бу дунёга келган ҳар бир бош топгани - ўлимдир, Мағрурланманг, йиқилгувси т