***
Юксалиб боряпман қўлларим узун,
Кичрайиб боряпти мунисим онам.
Сўраши яхшилик, тилаши тўзим,
Кексайиб боряпти ёлғизим онам.
Онам бор, дардим йўқ, мушкулим осон,
Елкалари тоғдир, дарё гавҳари.
Титрадим, гўёки титради осмон,
Бағримга бошини қўйган маҳали.
Ёдимда, туршак еб, данагин тутиб:
"Мағиз ейман", десам тишда чақарди.
Турибман ёнида ёшимни ютиб
"Болам", деб, шўрликнинг сочи оқарди.
Саксондан ўтса ҳам, жонсарак ҳамон,
Қўшнини йўқлашни канда қилмайди.
Полапонларига чайнаб бериб нон,
Қушни тиндиради, ўзи тинмайди.
"Бир қулоч"сочимга ачинар доим,
"Увол қилдинг", дея титраб силайди.
Ярим тун бехосдан кўзимни очсам,
Менинг гуноҳимни Ҳақдан сўрайди.
Кичрайиб боряпти паҳлавон онам,
Ўйла