Умримизни синов тўла дамларида,
Бахтимга шўх беармон бўлиб юргин.
Бу девона қалбим сени соғинганда,
Хеч бўлмаса тушларимга кириб тургин..
Сени дунё қувончидан тониб севдим,
Токи куйиб кул бўлгунча ёниб севдим,
Фиғонингда минг азобга кўниб севдим,
Ижозат бер кириб турай тушларингга..
Осмонларга боқиб сени хаёл қилдим,
Сен ҳам мени юлдузлардан сўраб тургин.
Мухаббатим софлигига ишонсан гар,
Гоҳ гоҳида тушларимга кириб тургин...
Сенку мени тарк этмадинг,ўзим кетдим,
Чидоладим бундан ортиқ дардга етдим,
Бу дунёда ёлғиз сени севиб ўтгум,
Изн бергил кириб турай тушларингга..
Тақдир экан олис олис манзилимиз,
Қалбан доим хаётимга хамроҳ бўлгин.
Бир кун келиб бирга бўлар йўлларимиз,