Бир жажжи қизча икки қўлида иккита олма ушлаб турарди. Шу вақт онаси кириб келди ва табассум билан, охиста қизидан сўради:
“Асалтойим, ойижонингга шу олмаларингдан бирини берасанми?” Шунда қизалоқ онасига бир муддат қарадида, шарт олмани бирини тишлаб олди ва тезда яна иккинчи олмани хам тишлаб қўйди. Онаси буни кўриб юзидаги табассум музлади, хафсаласи пир бўлди лекин буни қизчасига билдирмасликка ўзида шижоат топа олди, сабр қилди. Қизи эса дархол тишланган олмалардан бирини онасини қўлига тутқазиб, шундай деди: “Ойижон, мана буниси Сизга, шуниси ширинроқ экан”.
Сиз ким бўлсангиз хам, қанчалик хаёт тажрибангиз кўп бўлса хам, ўзингизни шу қадар билимдонман деб хисобласангиз хам, хар доим х