Бир болакай кирди масжидга, Узи хомуш бирам фаромуш, Масжид ахли ундан сурдилар, Болажоним келдинг не юмуш? Шунда бола чукур хурсинди, Кузларига бироз олиб ёш, Ва болакай жавобан деди, Оллохимдан бор эди сураш. Айтинг бобо, айтинг амаки, Худо мени эшитадими? Масжидда ким айласа тилак, Шул тилакка етишадими? Деди- айт не тилагинг бордур, Хайрон булиб суз котди бува, Чин кунгилдан, соф ният ила, Сурасанг гар беради Оллох. Гудак шунда караб киблага, Куз ёшларин тукди яширмай, Жажжи кулин очиб дуога, Бир нарсалар дер эди тинмай. Шунда мулла унга суз котди, Дуойингни эшитсин хамма, Сен учун биз хам дуо килайлик, Утинчингни эшитса зора. Овозини баралла очиб, Деди- Оллох эй Художоним, Дуойимни кабу