Севилмайин севганлар, Ширин жондан тўйганлар, Кам эмас бу дунёда, Мухаббатдан куйганлар, Хаёт гаштин суролмас, Ўйнаб кулиб юролмас, Йиғламасдан туролмас, Мухаббатдан куйганлар. Орзуси бўлиб армон, Гул умри бўлган хазон, Кулса кулгуси ёлғон, Мухаббатдан куйганлар. Заъфарондир юзлари, Дилдан чиқар сўзлари, Жуда маъюс кўзлари, Мухаббатдан куйганлар. Қўлдан бериб ёрини, Унутганлар борини, Айтолмас дил зорини, Мухаббатдан куйганлар. Куйиб куйиб кул бўлган, Қадри ярим пул бўлган, Хис туйгуга қул булган, Мухаббатдан куйганлар. Ўзгага ёр бўлосмас, Хеч хам бахтга тўлолмас, Йиғлар аммо кулолмас, Мухаббатдан куйганлар