Нега шундай? Нега инсониятнинг бир қисми исрофгарчиликда, иккинчи бир қисми оч ва ночор? Нега баъзиларнинг бир кунлик эҳтиёжи бошқаларнинг бир йиллик эҳтиёжига тенг? Нега дунёнинг бир бурчагида бир хонаки итга эгасидан бир неча миллион доллар мерос қолиб кетаётган маҳалда бошқа бир ерда одам боласи ҳамманинг кўз ўнгида очликдан вафот этяпти? Битта кичкина сайёрада яшаб туриб, инсоният виждони буни қандай кўтаряпти?ВиждонБир тоифа ҳақида «уларнинг охиратга иймони йўқ-да, шунинг учун...», деймиз. Майли, улар-ку якуний савол-жавобга ишонмас экан, нега биз мусулмонларда ҳам ҳол шу?Нега исрофга берилиш мусулмонлар орасида ҳам одатий ҳолат кўринишини олган? Нега, масалан, торгина денгизнинг бир қи