ХОЖИБОЙ ТИРИК ХАЛИ. Кўп эди мавзу бирам, У сахнада айтгали. Хаёлимда хали хам, Хожибой тирик хали. “Ўзбекнинг ўзи қизиқ Ўзидан сўзи қизиқ” Кулардик кўзда ёш жиқ, Хожибой тирик хали. Орамизда y мудом, Эслаймиз кундуз, оқшом. Эл кўнглини этган ром, Хожибой тирик хали. Қаранг- “Ётиб борасиз” Ё “Ўтириб борасиз” Қандоқ хам унутасиз?!... Хожибой тирик хали. Буйўл қайтга боради?” Қилни қирққа ёради. “Қишлоқ макка ўради” Хожибой тирик хали. Футболчилар қолмади, Фудболька отолмади. Йўқ, Хожибой ўлмади, Хожибой тирик хали. Шамол тегди айни дам, Трактаристларга хам. “Ўқитувчила -а-ар эх акам! Хожибой тирик хали. Пул сўрар“Шифтдай гадой”, Кекирарворар “Янги бой”. Ўлган деманг, дўстим, хой! Хожибой тирик