Нафсимни,шайтонни енголмай хамон,
Мен хато йулдаман нажот бер, Роббим!
Сен Узинг Карамли,Узинг Мехрибон,
Файзли ибодатли хаёт бер, Роббим!
Сендан энг аввало сурорим маним,
Хеч качон тарк этмас иймон бер, Роббим!
Поклайин калбимни, рухим ва таним,
То сунгги дамгача имкон бер, Роббим!
Гунохга кул урдим гох билиб,билмай,
Юракдан истигфор айтаман, Роббим!
Ох,канча яшамай,кандай яшамай,
Сенинг хузурингга кайтаман, Роббим!!!