Хотин уйғониб қараса кроватда ётган эри йўқ эмиш, эрини ахтариб ошхонага кирса эри кўзида ёш, бир нуқтага турмулганича кофе ичиб ўтирган экан. Нега бунақа ўтиришини сабабини сўраса:
- Эсингдами, бундан 20 йил олдин 16 ёшда эдик, учраша бошлаган эдик?, деса эри
- Эсимда, дебди хотини
- Эсингдами, 20 йил олдин дадангнинг машинасининг орқа ўриндиғида айш қилаётганимизда отанг ушлаб олганди?, деса эри
- Эсимда, дебди хотини.
- Эсингдами ўшанда даданг пешонамга пистолетни қадаб, ё қизимга уйланасан, ё 20 йил турмага ўтирасан деган эди?, деса эри
- Эсимда, дебди хотини.
- Ўшанда турмага ўтирганимда бугун озодликка чиққан бўлар эдим, деган экан эри кўз ёшларини дастрўмол билан артиб.