Кўп нарса керакми аёл зотига Менимча бир томчи меҳр бўлса бас. Нур бўлса қоронғу ҳаёлотига, Менимча бошқаси унга керакмас. Тиллога тўлдирманг бармоқларини, Бахтли бўлиш гумон бойликдан буткул. Менимча чоғ этиб димоғларини, Тонглар ёстиғига қўйинг атиргул. Севги исхорлари хуш ёқар,бироқ, Оддий бир каломдан бошлари осмон! "Иссиқ кийиндингми,кўча совуқроқ. Сен менга саломат кераксан,ишон!" Майли,қозонига гўшт тушмас ҳар кун, Либос ўзгармасин бир йилда бир бор. Елкангиз қизғанманг,суяниш учун, Турмушнинг муштлари берганда озор. Ишонинг,кўп нарса керакмас унга, Унутманг,шишадан ясалган кўнгил. Баъзида бир кулиб қарашингизга, Жонини бермаса,мана мен кафил. Кимгадир керакман,дея яшасин, Асранг қадр