Яқинимдан йўлланган мактуб.
«Илтимос, менга Қуръонни ёдлатмай ўлманг, дада!»
«Баҳор кунлари эди. (Рамазондан чамаси бир ойлар олдин). Бироз тобим қочиб, деярли бир ҳафта тўшакда ётииб қолдим. Фарзандларим Қуръондан кундалик вазифаларини топшириб туришарди. Уларнинг дарсларини ётган ҳолда қабул қилар эдим. Ўн бир ёшли қизим ҳам ёдлаган сураларини топшириб турарди. Бир куни қизим Сабаъ сурасини топшираётиб, тўхтаб қолди. Ман луқма берган эдим, жим бўлиб қолди. Қарасам, юм-юм йиғлаяпти. – Дарс топшираётганида оятни тополмай тўхтаб қолса, дарсни қайта тайёрлаб топшириши керак. Шу сабаб, оятни эслолмай тўхтаб қолса, йиғлаб юборадиган одати бор эди. – Қизим йиғлаб туриб: - “Адажон, ман бу сафар