Ҳар бир ошиқ боққа кирса бир гул танлар, Нолалари қалбига мос булбул танлар, Одамларга парво қилманг одамларга, Муҳаббат ёш танламайди кўнгил танлар. Ёшим ўтгач севдим деса ҳайрон бўлманг, Сочингдаги оқни сана дея кулманг, Зинҳор ўтган йилларни сиз ҳисоб қилманг, Муҳаббат ёш танламайди кўнгил танлар. Севги сиздан сўраб эшик қоқмайди ҳеч, Кўзлардаги ажинларга боқмайди ҳеч, Билсангиз у тош юракка сиғмайди ҳеч, Муҳаббат ёш танламайди кўнгил танлар. Севмаганлар ширин бахтни қайдан билсин, Дили йўқлар бу неъматни қайдан билсин, Бағри музлар муҳаббатни қайдан билсин, Муҳаббат ёш танламайди кўнгил танлар. Қурқмай боқинг муҳаббатнинг кўзларига, Юзингизни маҳкам босинг юзларига,