Бир донишманд Каъбани тавоф қиларкан, соч-соқоллари оқарган бир кишини елкасига опичлаб олган одамга дуч келибди. Халиги одам хадеб елкасидаги қарияга: - Ёшлигимдагиси камлик қилгандек, энди кексайганимда хам бошимга дард бўлдинг! - дермиш. Буни эшитган донишманд хайратини яширолмабди: - Эй дўст, афсус, сен бу миннатларинг билан отангга қилган яхшиликларингни савобидан жудо бўляпсан. Отангни эъзозлаш сенинг бурчинг-ку! - Эй биродар! Нималар деяпсиз? Елкамдаги отам эмас, ўғлимдир. Мен унинг отасиман, - дебди халиги киши. Донишманд баттар хайратланибди: - Ахир унинг соч-соқоллари оппоқ, сендан қари кўринади-ку! - Ха-а, - дебди бошини чайқаб у одам. - Ўғлим номаъқул, бадфеъл хотинга уйланиб қ