«Соғинмаган борми баҳорни?!»
Кўклам иси димоққа уриб,
Қаранг ой ҳам чиқибди тўлиб,
Чучмомалар ораста юлиб,
Соғинмаган борми баҳорни?!
Ялпизлардан сомсалар солиб,
Тунлар ойнинг бағрида қолиб,
Карнай сурнай, наволар чалиб,
Соғинмаган борми баҳорни?!
Ёмғирлардан ёрилиб фалак,
Аторфда майсалар жонсарак,
Дошқозонда қайнар сумалак,
Соғинмаган борми баҳорни?!
Ошиқлардан ортмайди фироқ,
Бойчечаклар терилган балдоқ,
Ўзинг айтчи, жоним қизғалдоқ,
Соғинмаган борми баҳорни?!
Яшилликдан қамашади кўз,
Қизлар тикар сўзана зардўз,
Муаззам кун, сўйлагин Наврўз,
Соғинмаган борми баҳорни?!
Тилим куяр, сўзламай қўйсам,
Бу ҳолатим тинликкм йўйсам,
Лолаарга бир бошим қўйсам,
С