Қиёматни ёлғон деганлар
“Аллоҳга рўбарў бўлишни ёлғон деганлар, шубҳасиз, зиёнга учрадилар. Ҳатто тўсатдан қиёмат келиб қолганда устларига гуноҳларини орқалаб олган ҳолларида: «Унда (дунёда) қилган хато-камчиликларимизга ҳасрат-надоматлар бўлсин», дерлар. Улар орқалаган нарса қандай ёмон-а!” (Анъом сураси, 31-оят).
Аллоҳга рўбарў келиш қиёматда рўй беради. Қиёматни ёлғон деганлар, унга ишонмаганлар Аллоҳга рўбарў бўлишни ёлғонга чиқарган бўладилар. Бу эса, бу дунёю у дунёда уларнинг ўзига катта зиён етказади.
«Аллоҳга рўбарў бўлишни ёлғон деганлар, шубҳасиз, зиёнга учрадилар». Оятнинг асосий мақсади охиратда етадиган зиённи васф қилишдир. Уларнинг ҳоли кишилар онгига кучли таҳсир этадиган у