Ётмай энди асло ғафлатда,
Ўзинг айла мени нусратда...
Мудроқ босмас Сени албатта,
Уйғотиб қўй Роббим Бомдодда...
... Асра мени шайтон макридан,
Сақла мени нафсим майлидан.
Бошланганда ҳар кун янгидан,
Уйғотиб қўй Роббим Бомдодда...
... Мўминман деб мўмин бўлмасдан,
Уҳлаб ётсам роҳат билмасдан.
Барокатдан қуруқ қўймасдан,
Уйғотиб қўй Роббим Бомдодда...
... Оҳ роҳатдир Бомдод ҳавоси,
Нақд ЖАННАТдир Бомдод намози.
Янграганда Азон овози,
Уйғотиб қўй Роббим Бомдодда...
... Тугар бир кун ҳаётнинг завқи,
Тинар бир кун кўнгилнинг шавқи.
Ўтмай туриб Бомдоднинг вақти,
Уйғотиб қўй Роббим Бомдодда...
... Кўзларимдан уйқуларни ол,
Сен қалбимга хидоятни с