Аллоҳимга шукрлар бўлсин Ҳикоя қилишларича, бир камбағал киши ҳайит кечаси кўчаларни кезиб юриб, кўп одамларни гўшт-кабоблар еб ўтиришганини кўриб, оғзининг суви келиб ичи қизиганича уйига келибди. Овқат пишириб тайёрлаб турган аёли, Ҳайитингиз муборак бўлсин, азизим, дея дастурхонга сузиб келган таомнинг ичида ловиядан бошқа ҳеч нарса йўқ эмиш. Совуққина қилиб, сенга ҳам, дебди-ю, овқатни ея бошлабди. Ловияларни еб, устидаги пўстини айвоннинг деразасидан кўчага қараб отибди ва ўзига ўзи: «Нега энди ҳамма одамлар мазза қилиб гўшт ейди-ю, мен эса ловия еб ўтиришим керак? » дея ҳасрат қила бошлабди. Дунё кўзига тор кўриниб, уйидан кўчага чиқса, деразаси тагида бир бечора одам отилган ловия пўс