Келсанг,
Мен йўқ бўлсам,
Аҳтариб юрма,
Ғамнинг саҳросига кўчган бўламан.
Зайнаб оғу солиб пиширган ўша,
Ошни аллақачон ичган бўламан.
Келсанг,
Мен йўқ бўлсам,
Ахтариб юрма,
Соғинч дарёсига чўккан бўламан.
Дарё сувларидан сипқора кўрма,
Аччиқ кўз ёшимни тўккан бўламан.
Келсанг,
Мен йўқ бўлсам,
Ахтариб юрма,
Сен йўқ маконлардан кетган бўламан.
Ҳижронларинг мисли баланд тоғларни,
Қийналсам ҳам ошиб ўтган бўламан.
Келсанг...
Йўқ,яхшиси келмай қўяқол.
Сабр косасидек тўлган бўламан.
Фақат бир нарсани яхши билиб ол,
Сен кетган куниёқ ўлган бўламан.