Укам деб суйганларим,
Юракдан куйганларим,
Жигар деб билганларим,
Уйланишга шошманглар.
Йигирмадан ошдим деб,
Кеч коляпман, шошдим деб,
Мен кучага кочдим, деб,
Уйланишга шошманглар.
Лобар юзли ойлар куп,
Тагли-тугли жойлар куп,
Янги чиккан бойлар куп,
Уйланишга шошманглар.
Учманг ёрнинг молига,
Янокдаги холига,
Маст булиб тил болига,
Уйланишга шошманглар.
Никох умр савдоси,
Купдир алам гавгоси,
Излаб колманг даъвосин,
Уйланишга шошманглар.
Уйланиб хам курарсиз,
Гувохи хам буларсиз,
Кейин аттанг киларсиз,
Уйланишга шошманглар.
Бир кунлик туй утади,
Хамма келиб кетади,
Ола хуржун етади,
Уйланишга шошманглар. .