Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Нима учун дуо ҳар доим ҳам қабул бўлавермайди? _____________
Ҳар куни Аллоҳ таолонинг ҳузурига миллиардлаб дуолар кўтарилади. Кўпчилигимиз «Нега дуоларим қабул бўлмаяпти?» дея куюниши бор гап. Аввало, дуо қилиш одоблари ва шартларига риоя қилиш даркор. Қолаверса, ҳар қандай дуонинг ўша заҳотиёқ ижобат қилинмаслигининг қуйидаги бир нечта ҳикматлари бор.
Биринчидан, ҳар кимнинг ҳаёт йўлига алоқадор сабаблар туфайли ҳамма одамларнинг дуоси ижобат бўлиши мумкин бўлмаган нарсадир. Мисол учун, ҳамма бойлик сўрайди. Агар Аллоҳ ҳамма баналарнинг сўровини ижобат қилиб, ҳамма бараварига бойиб кетса, кўпчилик инсонлар туғёнга кетишлари, ер юзи фасодга тўлиши шубҳасиз. Аллоҳ таоло айтади: