Оёғим остидан, қазиманг чоғлар.
Чоғсиз хам юрагимда, бордир доғлар.
Кимлигим кўролмай, қилиб аламлар.
Тириклай синишимни, кутганлар бор. Лаънатлар айтаман, молу давлатга.
Бизлар ахир мехмонмиз, бу дунёга.
Одим босманг дунёда, ёмон йўлга.
Тириклай синишимни, кутганлар бор. Дардларим, шеърларимда намоёндир.
Ким дўстиму, ким душман, дил гумондир.
Қилмишингиз дастидан, қалб хунобдир.
Тириклай синишимни, кутганлар бор. Пинжинга пуч ёнғоқ, солиб қўйарлар.
Жонинга тиғ уриб, хандон куларлар.
Сиртида шод бўлиб, ичдан куярлар.
Тириклай синишимни, кутганлар бор. Азобли дунёда, алам қилгани.
Аламдир қилгани, миннат қилгани.
Қадримга етмасдан, қадрин сўргани.
Тириклай синишимни, кутганлар бор. Кўзларимга