БУ ДУНЁ КИМЛАРДАН ҚОЛМАГАН, ЭЙ ДЎСТ?!
Кимгадир борлигим қойғулар солар,
Борлигим қайғулар солмаган эй дўст!
Бу дунё мендан ҳам, сендан ҳам қолар,
Бу дунё кимлардан қолмаган, эй дўст?!
Гоҳида мен зўрман, гоҳида сен зўр,
Бугун мен тўрдаман, эртага сен тўр,
Дунё ишларига ҳайронман, сен кўр,
Бу дунё кимлардан қолмаган, эй дўст?!
Гоҳида қоялар, тоғлар пастлагай,
Гоҳда гулу гулзор, боғлар хаслагай,
Юлиб югурган ҳам гоҳ пайпастлагай,
Бу дунё кимлардан қолмаган, эй дўст?!
Кўзим очиқ, турганимни айтсанг, айт,
Сурунсам ҳам юрганимни айтсанг, айт,
Лек доим айтасан мен йиқилган пайт,
Бу дунё кимлардан қолмаган, эй дўст?!
Бир боқиб бу дунё бўлиб кетдим мен,
Бир боқиб у дунё бўлиб кетдим мен!
Тўкилиб