Дўстим, елкангдаги ғамларни ташла,
Бир кун ўзинг учун одамдек яша,
Гул қалбинг сўлдирма, очилгин, яшна,
Ғамдевор қуламас, баҳайбат, улкан,
Дунё ташвишлари тугамас экан.
Турмуш ғавғоларин бир зумга қўй-да,
Ҳаёт, суякларим қилмагин майда.
Отамнинг юзига ажинлар қайдан?
Сезмаскансан, умр тугаб қолар-ку,
Дунё ташвишлари тугамас экан.
Хаста юрагимга освчидир – оғриқ,
Ҳаловатимга қасд, овчидир – оғриқ,
Онамнинг оқарган сочидир – оғриқ,
Дилдаги миллионлаб оғриқлар – тикан,
Дунё ташвишлари тугамас экан.
Гоҳида ортиқча нолиб кетамиз,
Йиққанимиз қайга олиб кетамиз?
Чоп-чоп, югур-югур, бола-чақа деб,
Тўрт кунлик дунёдан нолиб ўтамиз.
Муаммолар ўтар, қолмаган кимдан?
Дунё ташвишлари тугамас экан.
Дўстла