Иши юришмаётган, топиш-
тутишидан барака кўтарилган,
қарзга ботган, касаллиги
аримаётган, қийинчилик
гирдобига тушиб қолганларга,
шунингдек, бахти
очилмаётганларга, руҳий
хотиржамликдан айро
кишиларга кўпроқ истиғфор
айтишни тавсия этаман.
Абдуллоҳ ибн Аббос
розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади:
“Кимда-ким кўп истиғфор
айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун
ҳар қандай ғам-ташвишдан,
тангликдан чиқиш йўлини
(пайдо) қилади, уни ўзи
ўйламаган томондан
ризқлантиради” (Абу Довуд,
Аҳмад, Табароний ва Ҳоким
ривоят қилган).
Бу ривоятда айтилган гап ҳақ
эканига жуда кўп марта гувоҳ
бўлинган. Ҳаётий тажрибадан
ўтган бу нарса. Фақат имон,
таваккул, ихлос, зикр-дуо
бирлашса, са