«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирган эдилар, бирдан ансорлардан Абу Умома деб аталадиган кишини кўриб қолдилар. Шунда у зот:
*«Эй Абу Умома! Сени масжидда намоз вақтидан бошқа вақтда кўрмоқдаман?»* дедилар.
«Мени ғамлар ва қарзлар босди, эй Аллоҳнинг Расули!», деди.
*«Сенга агар айтсанг, Аллоҳ ғамларингни кетказадиган ва қарзларингни узадиган калималарни ўргатиб қўяйми?»* дедилар.
«Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!» деди.
*«Эрталаб ва кечқурун «Аллоҳумма, иннии аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъуузу бика минал ажзи вал касали ва аъуузу бика минал жубни вал бухли ва аъуузу бика мин ғалбатид дайни ва қоҳрир рижали»* дегин», дедилар.
Ўшандоқ қилган эдим, Аллоҳ ғамларимни