Мени деб ғамлар ютган, Ўз тинчини унитган, Мехрига қўшиб тутган, Онам борига шукур, Отам борига шукур.Асраб кўз қароғида, Ўстирди ардоғида, Хаётимнинг боғида, Онам борига шукур,Отам борига шукур Юрагим ғам билмади, Кўзларимни нам қилмади, Бировдан кам қилмади, Онам борига шукур, Отам борига шукур. Улар менинг бойлигим, Онам борига шукур, Отам борига шукур.Бўлмасамда зўр фарзанд Улар дуо билан банд, Шундан овозим баланд Онам борига шукур, Отам борига шукур