Азизларим,мехрибонларим, дусту-ёрон кадрдонларим, Жонингизга куяр жонларим, Узингизни эхтиёт килинг. Таранг-таранг тортилар асаб, Емираркан инсонди газаб, Кон томирлар бунча мурт ё Раб! Узингизни эхтиёт килинг. Тортишувда бир суздан колиб, Нохуш гапни хазилга олиб, Дилозорни худога солиб,Узинггизни эхтиёт килинг. Энг аввало ношукр булманг, Жохил билан хамфикир булманг, Беибодат, безикир булманг, Узингизни эхтиёт килинг. Дуст томонга талпининг хар дам, Куринг кувонч ташвишни бахам, Одам тафтин олади одам, Узингизни эхтиёт килинг. Гам келганда куюниб кетманг, Бахт келганда суюниб кетманг. Сокин яшанг, осуда яшанг, Узингизни эхтиёт килинг. Кузлар хали куриб турганда, Юрак хали уриб турганда, Оё