Нега ухлаб қолдинг жим?
Ҳали қуёш ботган йўқ.
Тунмоможон осмонга,
Юлдузчалар отган йўқ.
Тур Онажон, жон Онам.!
Чўзилиб тош қотмасдинг.!
Қанча хориб, чарчама,
Мен ухламай ётмасдинг.
Тўшакчамдан бир қарич,
Тушсам, тортиб қўярдинг.
Йиғлар бўлсам, кўзларим
Артиб, ўпиб қўярдинг.
Тур Онажон, жон Она.!!!
Иштончам хўл, қорним оч.
Кимдир тутган ширмой нон,
Сенга берай, кўзинг оч.!
Қўлларингни уқалаб,
Кўзларимга сураман.
Сал қимирла, бошингга,
Ёстиқ бўлиб тураман.
Тур Онажон.! Ҳеч гўдак
Мустар бўлиб кутмасин.!
Уйғонмасанг, дунёни
Қиёматлар ютмасин.!
Кимдир туртиб, ким боя
Тепиб ўтди, билмадинг.
Айбимиз не? Бировга
Ҳеч ёмонлик қилмовдинг...
Жилмаярдинг чиройли,
Тургин Она,