Китобхон дўстларимга хушхабар! Бугун ислом бадиий адабиёти йўналишда ёзилган, психологик триллер жанридан ҳам фойдаланилган 42-китобим нашрдан чиқди! Бугун хурсандлигим чексиздир! Мен энди Туркияга чиқа оламан! Мен энди ислом мамлакатларига чиқа оламан! Иншааллоҳ! «Телба келиннинг кундалиги» деб номланган бу китобимда бир фермер тақводор оиладан келин туширади. Келин умрида ароқхўр одамга яқин йўламаган, эркаклар билан рақсга тушмаган, намозхон, ҳижобли гўзал қиз эди. Бироқ у келин бўлиб тушган қишлоқда тўйларда ароқ ичилар, вальсга тушилар, ярим яланғоч кийинилар эди. Тақводор келинга аввал эри қарши чиқади, кейин қайнота-қайнонаси ва қариндош-уруғлари, сўнгра бутун қишлоқ унга қарши кураш