Боламга деб ниҳолларни эккан ОТАМ.
Оқ кўнгиллик йўргагидан юққан ОТАМ.
Яктагига артиб пешона терини,
МЕНИ АСЛИ ЮРАГИДАН ТУҚҚАН ОТАМ.
,,Бул-бул отим" елкасида той минганим,
Шўхлигимга индамайин жим кўнганим,
,,Полвоним"деб юрагини хушлаганим,
Ҳар не топса аввал менга тутган ОТАМ.
МЕНИ АСЛИ ЮРАГИДАН ТУҚҚАН ОТАМ.
Болам дея минг бор ёниб, минг куйганим.
Ғиштлар қуйиб, синчлар ясаб уй қурганим.
Ўғил уйлаб бола каби қувонганим.
Қиз узатса пинҳон йиғлаб чиққан ОТАМ.
МЕНИ АСЛИ ЮРАГИДАН ТУҚҚАН ОТАМ.
Рўзғор оғзи ғор бўлсада очинганча,
Уст эгнимга янги кийим қилиб қанча?
Ўзи эса кийиб олиб эски нимча
,,Арслоним"деб ,,полвоним"деб боққан ОТАМ.
МЕНИ АСЛИ ЮРАГИДАН ТУҚҚАН ОТАМ.
Камолимни кўриб кўзда