ЎЗБЕК ПАЛОВИ
Ўзбекнинг одати — қўли кўксида,
Таъзим бажо айлаб, меҳмон кутади.
Аямас жонини асл дўстидан,
Йўлига гул қилиб кўнглин тутади.
Кўнгли, қалби очиқ, дастурхони ҳам,
Ҳеч ким маҳтал бўлмас қозон, ўчоққа.
Маърака бўлганда барча жумулжам, —
Тўй қилса, маҳалла турар оёққа.
Ёмонга қўл бермас — дарров бош тортар,
Яхшилар изидан олмас кўзини.
Савоб сабаб бўлиб, элга ош тортар,
Баҳам кўрар топган нону тузини.
Ўзбекка сут билан кирган бу удум:
Жўнатмас паловсиз яқин қўноғин.
Борлиғин поёндоз айлар ўша зум, —
Нур қилиб тўкади кўзи қароғин.
Бир кун қолса ҳамки кунингдан агар,
Демишки оқиллар: палов е, палов!
Бир пул қолса ҳамки пулингдан агар,
Эслатар нақллар: палов е, палов!
Мўът