АЛВИДО РАМАЗОН.
Ўн бир ой кутганди
ташрифингни жон,
Ўн бир ой безанмиш сен учун
Жинон,
Соғинчинг қонмасдан, тушди
ку ҳижрон!
Ал-фироқ, кечалар! Ал-
фироқ, айём!
Алвидо, Рамазон! Алвидо,
Сиём!
Вужудинг дилларга имтиҳон
эрмиш,
Висолу фироқинг иймон
синармиш,
Қадрингни билганлар
қадринг топармиш,
Сени севганларга дўзахдир
ҳаром!
Алвидо, Рамазон! Алвидо,
Сиём!
Сенда инмиш кўкдан Тавроту
Инжил,
Иброҳим суҳуфи, Забури
жамил,
Сенда нозил бўлмиш Қуръони
Жалил,
Сен Калом ойисан, суннатинг
қиём,
Алвидо, Рамазон! Алвидо,
Сиём!
Сен мурувват ойи, саховат
ойи,
Илму амал, тақво, тиловат
ойи,
Намозу дуо-ю ибодат ойи,
Қанийди этсайдинг й