Рукн: Янгиликлар » ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Бўлар иш бўлди, майли,
Бир амаллаб чидаймиз-да,
Омадимиз чопмади деб,
Ўзимизни алдаймиз-да.
Эҳ нималар қилмадик-а,
Эҳ нималар демадик-а,
Мақсадга етиш учун,
Яна 4 йил кутамиз-да
Кўзлагандик узоқни,
Оламиз деб улоқни,
Бир қадам қолганида,
Ишлар кетди чаппасига.
Ҳар доим бўлар шундай,
Худди қилгандай атай,
Омад етмайди жиндай,
Қай бирини айтайин-а.
Ҳеч кимни айблаб бўлмас,
Тақдирдан нолиб бўлмас,
Йигитлар ўйнадилар,
Қўлларидан келганича.
Биз қанча зўр бўлмайлик,
Биз қанча дод солмайлик,
Орзу рўёбга ошмас,
Вақт соати етмагунча.
Мундиал борар йўл бекилди,
Шуни хоҳлаганлар севинди,
Дўст-ғаним шунда билинди,
Шунисига куяман-да.
Энди ёшлар тўлиб кучга,