Аёлга ширин сўзни, Эри айтиб турмаса, Катта холаси келиб, Айтадими бўлмаса? Худудин ажратади, Эркак бўлмай ўларсан! Бизнинг худудларгаям, Қўл узатиб қоларсан. Икки кишилик ётоқ, Тўшагимга, ўртага, Атиргулдан "ип" тортиб, Бўлволаман жўртага. Эрим: - Бу нима? –деса, Бироз хурпайиб пати, Айтаман: - Бу - таможний- Чегара назорати. Ўнг томини - сизники, Чапи - менинг худудим. Ногох сизнинг томонга, Ўтиб кетмасин қўлим. Эхтиёт бўлиб ётинг, Тикани бор, биласиз. Менда ишингиз бўлса, Виза билан кирасиз. Ҳали жахли чиқади, Дейди: - Бу нима қилиқ? Дейман: Энди яшаймиз, Қоидали, сип-силлик. Деса агар: - Йиғиштир! Дейман: - Жаноб, урманг дўқ. Муҳаббат визасисиз, Бу томонга ў