МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
101-қисм
Қайнонамни машинани абжирлик билан бошқариб кетаётганларига қараб ҳайратим ошди.
-Ойижон сизни машина ҳайдайсиз деб кутмагандим.
-Чет элдалигимиздаёқ ўрганганман. Ҳозирча ишим тушмай турганди. Бугун эриз асабимни бузди.
-Қойил!
-Сизга ҳам ўргатаман. Мени келиним ҳар соҳада зўр бўлиши керак.
Қайнонам кўзларини қисиб қўйиб, йўлдан кўз узмай машина бошқариб кетдилар. Ўқишдаям ҳаммаси тинч ўтди. Қайтишда эса дарвоза тагида эргинамни машиналари турарди. Огоҳлантирмай келибдилар. Бориб машинага ўтирдим. Ботир акамни ҳамон кайфияти йўқ. Менга бир оғиз ҳам гапирмай йўлда давом этди
-Онамга бориб ўқимайман дейсан.
Томдан тараша тушгандек айтилган бу гап мени ҳам кайфиятимни туширдим.
-Нн... Нега?
-Мен шуни хоҳлаяпман.
-Мен хоҳламайман.
-Эрни айтганини қилиш керак эди адашмасам.
-Мени ўқишим сизга нима муаммо туғдиряпти?
-Сумбула асабимни бузма. Мен айтган гапни қиласан тамом.
-Кейинчи?
-Нима кейин?
-Уйда ўтирдим дейлик, кейин нима бўлади?
-Ҳеч нима, одатдагидек яшайверамиз.
-Мен орзуларим билан ҳисоблашмайсизми?
-Кўча кўўйда бир икки аҳмоқлар кўриб, сен ҳақингда ниманидир ўйлаши мени чегарадан чиқариб юборяпти.
-Мен ўқийман. Ойижонга ўзиз айтинг.
-Сумбула.
-Айтадиганимни айтдим.
-Ўзингдан кетиб қолмаяпсанми? Мен сени дўстинг ёки кўчадаги кимдиринг эмасман. Эрингман.
Гапирмадим, ташқаринк томоша қилиб кетавердим. Уйга келгандаям машинадан индамай тушиб хонамга кириб кетдим. Ўзику зўрға юрибман юрагим ёниб. Уни ҳаётида кимдир бор дея қийналиб кетдим. Энди бу гапи. Мен уйда қамаб қўйилишга маҳкум инсон эмасманку. Чет тилини ўрганиб шу бўйича фаолият юритаман дегандим. Энди эса бу гаплар.
-Қовоғингни солмай юр.
Кийимимни алиштираётганимда эрим кириб келди.
-Хўп.
Бошқа гапирмадим. Хафалигим учун суҳбатлашгим келмаётганди.
-Тушлик қилдингми?
-Ҳа.
-Менга тайёрлаб бер унда.
Ботир акам шубдай деганча кийимини енгиллатишга тушди . Мен эса ошхонага ўтиб эримга овқат тайёрладим.
-Кел сен ҳам ўтир, бир ўзимни томоғимдан ўтмайди.
-Мени қорним тўқ.
-Ўтир дедим.
Ноилож уни олдига ўтирдим. Қайнонам дам олишга кирган бўлсалар керак.
-Гапларим эсингдами?
-Яна шу гапми?
102-қисм
-Хўп, сиз нима десангиз шу.
Аслида ойижондан умидим катта, тилда таслим бўлганим билан ўқишдан воз кечиш ниятим йўқ.
Ботир акам овқатланиб бўлгунича ёнида ўтирдим. Охирида овқатни ҳидига чидолмай югуриб чиқиб кетдим. Ўзи тузукроқ нарса емаган бўлсам ҳам, ошқозоним ағдарилиб кетгандек бўлди. Қайтиб кирганимда Ботир акам бир нуқтага термулганча ўтирарди.
-Рангинг оқариб кетибди. Нима бўляпти сенга?
-Қоним камайиб кетганми, билмайман. Ҳеч бунақа бўлмасдим.
-Шифокоргаям бормадинг .
-Қўрқаман улардан.
-Иееэ кап-катта қизни гапиничи.
-Рост.
Идишларни йиғиштиришга тушдим. Ботир аканга қўнғироқ бўлгач чиқиб кетди. Ҳар гал унга қўнғироқ бўлса ичимдаги рашк бош кўтариб, бутун танамни ёқади. Қандай қилиб ичимга ютяпман ўзимга ҳайронман. Ҳаммаси яхши бўлиб кетишига умиддир бу.
Кеч тушиши билан эрим яна қаергадир отланди.
-Қаёққа?
-Дўстлар билан ўтиришимиз бор.
-Мени ҳам.
-Сени?
Ботир акам ер остидан ғалати қараб қўйди.
-Ҳа, дугоналар учрашуви.
-Сен бормайсан.
-Нега?
-Бормайсан дедим тамом.
-Мен аввалги Ботир аканни йўқотиб қўйдим. Ҳудди алиштириб қўйилгандексиз.
-Ўша-ўшаман.
-Йўқ ундай эмас.
Эримни галустикини боғлай туриб атайин бўйнини бўғиб олдидан узоқлашдим.
-Бу нима қилганинг?
-Вооой узр беҳосдан.
Сиртимда ҳамон жиддийлик ёниқ. Ана шу онда Ботир акамга қўнғироқ бўлди. Телефон кўзгу олдида тургани учун менга яққол кўринди. Экранда «Уми» деган ёзув чиқди. Ботир акам оламан дегунча телефонни олдим ва кўтардим. Кейинчалик бу ишимдан афсусланишимни билмагандим.
-Алоо ҳаётим келяпсизми?
Динамикани ёққаним учун овоз хона бўйлаб янгради. Қўлларим титраб қотиб қолгандим. Яширинча сезиш билан, ошкора хабар топишни фарқи жуда катта экан. Эс ҳушимни йиғиб олгунимча Ботир чаққонлик билан қўлимдан телефонни олишга уринди. Мен эса ортга юраман дея караватга қоқилиб ортга йиқилдим
-Алооо Ботир акооо.
Телефон қўлимдан учиб кетган аммо ҳамон овоз янграрди. Ботир акам мен томон эгилиб туришимга ёрдамлашди. Аммо белимда, ва қорнимни пастида қаттиқ санчиқни ҳис қилдим. Оч ҳаворанг бўлган либосим алвон рангга кирганди.
-Сумбула... Бу ...
Оёқларим орасидан сизиб чиққан иссиқликни ҳис қилдим. Оғриқ эса анча кучли эди. Эримни қўлини суриб шкафдан бошқа кийим олишга тушдим, аммо букчайиб қолдим.
-Сенга нима бўлди?
-Ҳеч нима.
Кийим оляпману, оғриқдан аранг ҳаракат қилардим. Ботир акамни эса рангги оқарганди.
103-қисм
-Шошма ўзим.
-Тортинг қўлизни мендан.
Бу вақтда телефон аллақачон ўчишга улгурганди.
-Сумбула аҳволинг яхшимас.
-Ўлмайман мехрибончилигизни бошқасига қиласиз.
-Ҳозир бу гапни мавриди эмас.
-Айнан мавриди. Боринг кутиб қолдику.
-Сен нотўғри тушундинг.
-Албатта, ахир сизни тушиниш учун менда тушунча нима қилсин.
Кийимимларимни алмаштирсам ҳам қон тўхтамади. Беҳол бўла бошладим. Эрим шартта кўтариб машинага олиб боргани элас, элас эсимда. Кейинги гаплар ҳам узуқ юлуқ эшитиларди. Бири кичик муддат экан боласи нобуд бўлибди деса, бири бачадони жуда нозик экан барибир тушиб қоларди дерди.
-Эри бирам мехрибон экан. Ўзини қўярга жой тополмаяпти.
-Асти сўраманг, хотинимга бир гап бўлса ўлдираман ҳаммангни деб ўдағайлашичи.
-Шунақа аёлларга мазада, эрини суюклиси бўлиб яшайди.
Кўзларимни очганимда уларни суҳбати бўлинди.
-Яхшимисиз?
Мен ҳа дегандек бошимни қимирлатдим. Кейин ҳамшира дарров врачни чақириб келди.
-Қизим жуда нимжон экансан. Организминг фарзандли бўлишга тайёр эмас.
-Нега?
-Ҳомиланг нобуд бўлган. Мен қолдиқларини тозалаб ташладим. Камида икки йилдан сўнг фарзанд кўришга ҳаракат қилсанг бўлади. Унгача эса маслаҳат бермайман. Барибир тушиб қолаверади.
-Нен ҳомиладор эканманми?
-Ҳа шундай. Сабрли бўл.
Йўқ, бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди. Ботирдан шу қадар совидимки, ўша Умиси сабаб боламдан айрилдим дердим. Шифокор ўзимни нозиклигимни айтса ҳам, мен бу ҳақиқатни тан олгим келмасди. Бироз ўтиб Ботир ёнимга кирди. Уни кўриб деворга қараб олдим. Узоқ вақт ёнимда унсиз ўтирди.
-Мени кечир.
Унга қийин бўлгандир бу гапни айтиш. Чунки узоқ вақт жим турди.
-Билмагандим. Мен айбдорман.
Жавоб бермадим. Буни хоҳламасдим ҳам.
-Илтимос бирор нарса де. Майли сўк, қарға ур. Аммо жим турма.
-Бу энди нимани ўзгартиради. Боламни қайтара оласизми?
-Бунақа бўлишини кутмагандим.
-Бу энди аҳамиятсиз. Боринг анави бузуқини олдига.
-Унут бу воқеани.
-Жуда осон унутиш. Кетинг, сизни кўришни истамайман. Кетииииинг.
Йиғлаб юбордим. Ботир мени қучди. Мен эса силтаниб қучоғидан чиқишга уринардим.
-Ҳаммаси яхши бўлади. Ишон ўз ҳолига қайтараман.
-Энди кеч, цинган юрагимни ўз ҳолига келтиролмайсиз. Ишончимни тиклолмайсиз.
-Бошқача бўлади ҳаммаси, ҳали кўрасан.
-Албатта, чунки менсиз ҳаммаси ўзгаради. Сиз билан энди ҳаммаси тугади.
-Сумбула жинниликни бас қил.
-Сиз Сумбулани ўлдирдингиз. Ахир менга ойиз айтганлари учун уйлангансизку, ўламанми, қоламанми сизни ишиз бўлмасин.
-Жинниликни бас қил.
-Ҳақиқат бу.
104-қисм
Хонага киргсн ҳамшира менга кетишим мумкинлигини айтди.
-Секинроқ, уйга бориб дам олинг. Сизга рецепт ёздилар врачимиз, уларни қолдирмай олишингиз керак.
-Шу ерга келиб оламизми?
Битир акам савол берди.
-Ўзларизда ҳамшира бўлса олаверинг. Йўқса келсангизам бўлади.
-Хўп рахмат,-эрим чаққонлик билан ҳамширани чўнтагига пул солди. Мени эса туришимга қарамай кўтариб олди.
-Ўзим юра оламан.
-Йиқилиб қоласан, жим кетгин .
Ботир акамни юрак уришини эшитиб кетяпман. Балки бошқа вақтда ҳаяжонланармидим. Лекин ҳозир эмас. Ёлғиз қолгим келяпти. Ҳеч кимса йўқ жойга, тинч жойга боргим келяпти. Машинага ўтирганимиздан кейин мен уйга қайтмаслигимни айтдим.
-Мени дадамни уйларига олиб боринг .
-У ерда нима қиласан?
-Сиз билан яшамайман.
-Бу гапни ҳаёлингдан чиқариб ташла.
-Мен хиёнатга лойиқмидим? Йўқ саволни бошқача берамиз, хиёнат қилишизга сабаб бормиди?
-Ҳамма эркакдаям бўлади бунақа ҳолат. Хато қилдим, биламан буни оқлаб бўлмайди.
-Шунингдек кечириб ҳам бўлмайди.
-Оддий бир гапга, ёки учрашувга оилани бузиб кетаверасанми?
-Демак оддий гап, агар шу ҳолат...
Гапимни давом эттиришимга қўймади.
-Бас! Бу борада сўз бўлиши мумкин эмас.
Қайта гапирмадим. Уйга келганимизда қайнонам хавотир олиб ўтирган эканлар. Мени кўриб дарров олдимизга келдилар.
-Қизим нима бўлди сизга?
-Йиқилиб тушдим ойижон. Ҳаммаси жойида.
-Рангингиз бир аҳвол.
-Яхшиман ойижон.
-Ойи Сумбула дам олиши керак.
Ботир акам қўлимдан ушлаб хонамизга киритиб ётоққа ётқизди.
-Энди дамингни ол. Куч тўплашинг керак.
Пешонамга теккан лаблардан ўзимни нари олдим.
-Мен бирор тансиқроқ овқат буюртма қиламан. Сен бемалол ётавер.
Кейин чиқиб кетди. Ўз ҳаёлларим, оғриқларим билан қолдим. Қанча ухладим билмайман қайнонам патнис кўтариб кирдилар.
-Қизим шўрва қилгандим, иссиққина ичиб олинг. Ичингизга бироз иссиқлик кирсин.
-Ойижон иштаҳам йўқ.
-Ботир жудаям афсусда . Мен эса ундан аразладим . Ишончимни синдирдинг дея гапирмай қўйдим. Ўз ўғлим бўлсада бу ишини ёқламайман. Тўқ ҳаётда ўсгани учун ҳаётга енгил қарайдиган бўлиб улғайибди. Бекорга эркакни тўқчилик бузади дейишмаган.
-Юрагим оғриди.
-Биламан, ҳаммаси яхши бўлади. Ботир сизни яхши кўради. Буни яхши тушуниб етмаяпти. Бироз ўзизга келинг унга яхшигина дарс беришимга тўғри келяпти. Чунки оилада ишонч бўлсагина мустаҳкам бўлади. Ҳали шундай қилайки ёниздан кетолмайдиган бўлсин.
-Менга буни кераги йўқ.
-Тушунаман ҳозир аламзадасиз. Вақт ҳаммасига даво. Қани оғзизни очингчи.
105-қисм
Қайнонам мажбурлаб оғзимга бир қошиқ шўрвани солдилар. Кейин ҳижолат бўлиб ўзим қўлларидан қошиқни олдим.
-Илиқроқ бемалол ичасиз.
-Рахмат ойижон.
-Сиз соғ бўлсангиз бас қизим. Сиз бемалол шўрвани ичиб олинг. Мени бир икки юмушим бор эди.
Қайнонам чиқиб кетдилар. Кечда кириб келган эримни юзига қарамадим ҳам. Аммо у менга гул кўтариб келибди.
-Мени гўзалим, мовий кўзлигим.
Олдимга келиб сочларимдан тўйиб ҳидлади.
-Аҳволинг яхшими?
-Яхши,-ҳиссиз жавоб бердим.
-Ўхшамаяпти. Бу гул сенга.
Қўлларимга чиройли букетни тутқазди.
-Сенчалик чиройли эмас лекин.
-Муҳими чиройли бўлиш эмас.
Бу гапимни Ботир акамни кўзларига тик қараб гапирдим.
-Унда нима муҳими?
-Керакли бўлиш. Ҳар соат, ҳар сонияда керакли бўлиш.
-Сен менга кераксан.
-Бўлди ёлғонни тугатайлик,алдашиздан маъни йўқ.
Ботир яна яқин келганди юзимга ароқ ҳиди келиб урилди.
-Биласанми нима, мен кўпчилик билан юргандирман, лекин ҳеч кимни йўқитишдан қўрқмаганман. Ҳаммаси вақтинчалик қизиқиш бўлган. Саргузашт излашми, балки кўнглимга ёққанини излагандирман.
-Шу вақтгача топилмаган бўлса бундан кейин ҳам топилмайди.
-Ким айтди сенга топилмади деб?
-Уми ми унда?
-Йўқ, у эмас. У бир марта ана икки марталикдир. Аммо у эмас.
-Менга қизиқмас.
Юзимни бурдим. Аммо у янада яқин келди.
-Наҳотки эрингни кўнглига ким йўл топгани сени қизиқтирмаса?
-Қизиқ эмас, ўзиям ёқтирганиям.
-Шунчалар бефарқмисан?
-Ишонч цинган жойда фарқли ёки бефарқликни аҳамияти йўқ.
-Аниқми?
-Ҳа қизиқмас. Сиз билан барибир ажрашамиз, ёқтирганизни келтириб яшайверасиз.
-Бунга рози бўлсанг бас.
Ичимда дунёлар қуласа ҳам бор кучимни тўплаб жилмайдим.
-Албатта розиман бахтли бўлинг .
-Хўп айтганингча бўла қолсин.
Ботир ўрнидан турди. Мен эса адо бўлгандим. Нега севгани бир инсонни севдим дея. Ботир қайта ёнимга ўтирганидан чўчиб тушдим.
-Ҳа яна нима?
-Ма бунга ёзиб бер.
-Нимани?-унга ажабланиб қарадим.
-Севганиз билан бахтли бўлинг , у билан бирга яшанг деб. Ушла ёз, менга телбага қарагандек қарама.
Алам қилсада айтган гапини ёздим. Ҳаттоки имзо қўйдирди ва суратга ҳам олди. Мастлиги учун бу телбаликларни қиляпти чоғи. Агар яна нимадир деса йиғлаб юбораман
.106-қисм
-Ким айтди сенга топилмади деб?
-Уми ми унда?
-Йўқ, у эмас. У бир марта ана икки марталикдир. Аммо у эмас.
-Менга қизиқмас.
Юзимни бурдим. Аммо у янада яқин келди.
-Наҳотки эрингни кўнглига ким йўл топгани сени қизиқтирмаса?
-Қизиқ эмас, ўзиям ёқтирганиям.
-Шунчалар бефарқмисан?
-Ишонч цинган жойда фарқли ёки бефарқликни аҳамияти йўқ.
-Аниқми?
-Ҳа қизиқмас. Сиз билан барибир ажрашамиз, ёқтирганизни келтириб яшайверасиз.
-Бунга рози бўлсанг бас.
Ичимда дунёлар қуласа ҳам бор кучимни тўплаб жилмайдим.
-Албатта розиман бахтли бўлинг .
-Хўп айтганингча бўла қолсин.
Ботир ўрнидан турди. Мен эса адо бўлгандим. Нега севгани бир инсонни севдим дея. Ботир қайта ёнимга ўтирганидан чўчиб тушдим.
-Ҳа яна нима?
-Ма бунга ёзиб бер.
-Нимани?-унга ажабланиб қарадим.
-Севганиз билан бахтли бўлинг , у билан бирга яшанг деб. Ушла ёз, менга телбага қарагандек қарама.
Алам қилсада айтган гапини ёздим. Ҳаттоки имзо қўйдирди ва суратга ҳам олди. Мастлиги учун бу телбаликларни қиляпти чоғи. Агар яна нимадир деса йиғлаб юбораман.
Ботир акам кийимларини енгиллатиб ёнимга ётганча мени қучоғига тортди. Ҳар замонда симиллаб оғриқ бераётган ичимда қаттиқроқ оғриқ турди.
-Айй .
-Оғридими?
-Йўқ,-ўқрайиб қарадим.
-Кечир.
Янада қаттиқроқ бағрига босди.
-Нега менга ёпишиб олдингиз, боринг севганизни ёнига.
-Уни ёнидаман, ўзинг рухдат бердинг. Хатто ёзиб бергансан.
-Нима?
-Севганим сенсан. Бошқаси эмас.
Кўнглим бўшаб кетди. Юзимга кўзёшларим оқа бошлади.
-Йиғлама, нега йиғлайсан?
Ботир акам кўз ёшларимни артганча менга тикилди.
-Мен ўйинлардан чарчадим. Илтимос ўйин қилманг, етарли бўлди
-Ишон менга, бу ҳеч қанақа ўйинмас.
-Қани эди ҳозир ухласаму, ҳеч қачон қайтиб уйғонмасам.
-Мен аблах одамман, била туриб сенга азоб бердим. Кечиримингга лойиқ эмасман биламан буни. Нима қилай сени чиндан яхши кўриб қолганман. Буни англашим учун эса боламизни йўқотганимиз сабаб бўлди. Сен уйғонмасам деган сўзни тилингга олма, сенсиз мен қандай яшайман. Ҳар куни сени кўрмасам яшай оламанми? Илтимос бир марта имкон бер. Ҳаммаям хато қилади, мен барини тўғирлашга ҳаракат қиламан.
Ботир акамни сўзларида ёлғон йўқлигини гапириш оҳанги ва айбдорлик ҳисси бор бўлган кўзларидан ҳам пайқаш мумкин эди.
-Қўлимдан келмасачи?
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 8