( давоми)
-41-
Эртаси куни Олия мактабга бориши билан уни Мансуржон ака йўқлаётганлигини айтишди .
Олиянинг юраги шиғ этиб кетди. "Танловнинг финал босқичига ўтмабман шекилли " деган хавотир билан директор хонаси эшигини очган Олия Мансуржон аканинг ҳурсанд ҳолда учратиб , "ҳаммаси яхшига ўхшайди " деб ўзига таскин берди. Мансуржон ака ким биландир телефонда гаплашаётган эди. У Олиянинг саломига бош ирғаб алик олди ва қўли билан стулни кўрсатиб ўтиринг ишорасини қилди.
Мансуржон ака телефондаги суҳбатни тез якунлади ва Олияга эътиборини қаратди :
- Олия , нима ишкалларни бошлаб юрибсиз ?!...
- Тушунмадим, Мансуржон ака , нима қилибман...
- Кеча борган мактабингизда у мактаб ўқувчилари билан бизнинг мактаб ўқувчилари урушиб кетибдими ...
- Йўғееей, улар орасида Озода бўлган. Етакчимиз. Мени ўша вақтда ҳайъат аъзолари дарс таҳлилига ушлаб қолишганди .
- Ўзи нима бўлибди. Нега ўқувчилар урушиб кетишибди .
- Болада , Мансуржон ака , бола. Аслида жанжал сабабиям арзирли эмас
Мансуржон ака шарақлаб кулиб юборди:
- Оббо Олияхоней , сир бой бермайсиз- а . Ўқувчилар мени талашди деб биииир керилмайсизми. Ҳаммасини эшитдим . Директор Нурали кеча ҳуноб бўлиб телефон қилувди .
Уни ўқувчилари сизларни устозинглар бизни мактабга ишга кириш учун имтиҳон топширяпти, шунинг учун ўтаяпти бу очиқ дарсни . Олия опа бизгаям ёқиб қолганлиги учун дарсни зўр ўтишларига қарашвордик, улар энди бизни мактабда ишлайдилар . Алам қилса бурниларингни тишлаларинг дейишибди- ю. Ойбек ва Музаффарингиз шарт ташланиб қолишибдими шунга. ( Олия ерга қараб "ҳа " ишорасини қилди). Тўпалонни иккинчи қисми кейин бўлибди. Директор ҳалиги болаларни хонасига чақириб адабини бермоқчи бўлса , улар ҳам бўш келишмабди. Директорга "Бизни ўша мактаб ўқувчиларидан қаеримиз кам , сиз ҳам шунақа ўқитувчи топиб берсангиз бўлмайдими, дарс ўтишга шунақа талаб қўйсангиз бўлади-ку" дейишибди . Куйиб- пишиб роса ҳақларини талаб қилишибди. Нурали "Ўша ўқитувчинг яна бир бор мактабимга келса шу директорлигимниям тортволадиёв"- деди жиғибийрони чиқиб.
-42-
Мансуржон ака бирдан жиддийлашди:
- Олия , аслида мана шу жанжал сизнинг иш фаолиятингизга берилган энг юқори баҳо. Бу мени эмас, танлов ҳайъати раисининг эътирофи.
Сизни табриклайман. Сиз кеча ўтган бир соатлик очиқ дарс энг кўп балл тўплабди. Баллар йиғиндиси бўйича ҳозир иккинчи ўринга кўтарилибсиз , қизим.
Биринчи ўринда олий тоифали рус тили ўқитувчиси Наргиза Каримова экан. Сиз кўрсатган кўрсаткич жуда яхши кўрсаткич, хатто олий деса ҳам бўлади . ( Мансуржон ака Олияга меҳр билан тикилди ) Финал муборак .
Олия бирдан шунча хушҳабар эшитганига гаранг бўлиб турар , Мансуржон акага раҳмат деган бўлса-да хаёли ўзида эмасди. Унинг бутун фикр хаёлини танловнинг финал босқичи эгаллаб олганди.
ФИНАЛ
Финал икки хафтадан кейинга белгиланганди . Финал шартларини туман халқ таълими бўлимидан Флюра опа олиб келди. Олия Озода ёрдамида танлов шартларига тайёрлана бошлади. Кутилган кун ҳам бир зумда етиб келди. Танлов туман маданият уйининг катта залида бўлди. Атроф байрамона безатилган , тадбир шукуҳи меҳмон ва мезбонларнинг юз - кўзида ажиб жилва бўлиб акс этиб турарди. Финал бошланишидан олдин қуръа ташланди . Олия ҳар сафарги шартга еттинчи рақам остида чиқадиган бўлди . Аслида иштирокчилар сони хам етти нафардан иборат эди . Танлов туман халқ таълими бўлими бошлиғининг кириш сўзи билан бошланди. Олияни қўллаб қувватлаш учун бир гуруҳ касбдошлари , Рисолат Биби , Алла опа , Саодат ва албатта Рустам ташриф буюришган эди.
Танловнинг илк таништирув шарти бўйича Олиянинг навбати келганида залга бирдан жимлик чўкди. Пастдаги саҳнага қария буви ролида Озода чиқиб келди . У мактабга набирасини излаб келиб йўлида учраган ўқувчиларни сўроққа тутади. Ўқувчилар уни набираси амалий машғулот олиб бораётган хонага бошлайдилар .
Юқори саҳна пардалари тортилиб очилганда залдан кимдир "вооой бўўўўў" деб бақириб юборди. Ҳайъат аъзолари унга огоҳлантириш беришмоқчи бўлишди, аммо улгуришмади. Сабаби бутун зални қарсак овози тутиб кетганди.
Қарсакларга сабаб юқори саҳнада жуда чиройли , бетакрор фон , муҳит яратилганди. Олиянинг ўқувчилари оқ халат кийган ҳолда биргаликда ўртага қўйилган стол устида тажриба қилишаётган тарзда намоён бўлдилар . Залда каптардан тортиб беданагача , япон хўрозидан тортиб мушук боласигача келтирилган , айримлари тўғридан тўғри саҳнага қўйиб юборилганди. "Буви" хонага кирганда ўқувчилар унга салом бериб , жой кўрсатдилар . Буви улар хақида , Олия хақида сўраганда , ўқувчилар мактабнинг фаолиятини шеърий тарзда ижро қилиб , Олиянинг иш тажрибасига ҳам баҳо бера бошладилар. Савол - жавоблар тугай деб қолганда бувининг "набираси" Фарҳод бўйнига салкам икки метр келадиган илонни ташлаб чиқиб келди. Илоннинг совуқлигидан бутун зал сесканиб тушгандек бўлди. Аммо буви набирасини кўриб ажабланмади. "Ўзим хам айтувдима , бу илон уйда кўринмай қолди деб, сен билан бу ерда машғулотдамиди " деди бамайлихотир. Фарҳод унга илон борасида кузатув ва тажриба ўтказаётганини айтиб улгурганида , сенарий бўйича залга
-43-
Олия кириб келди. Олияни бутун зал олқишлар билан кутиб олди. Бувининг дуосини олган Олия йиғилганларга қўлини кўксига қўйиб таъзим қилди :
Шу Ватанда туғилибман,
Топдим шунда бахтимни
Шунинг учун эрта- ю, кеч
Ҳизматдаман халқимнинг.
Иштирокчилар гулдирос қарсак остида зални тарк этишди.
Кейинги шартлар: тезкор савол- жавоблар, ўқитувчининг заковатини синаш , унинг дунёқарашини аниқлаш учун тест ечиш кабилар бир зумда ўтди.
Айниқса савол- жавоб шарти қизиқ бўлди. Олия ҳакамлар ҳайъати столидан танлаган карточкада қизиқ, муаммоли вазият ёзилган экан . Унда :
1- савол
- Фараз қилинг , сиз дарс ўтаяпсиз , аммо бир ўқувчингизнинг хаёли жойида эмас, уни ўзингизга қаратиш учун нима иш қилган бўлардингиз?!
Олия ўйлаб ўтирмай жавоб берди:
- Ўқитувчи қирқ беш минутлик дарснинг эгаси , у қирқ беш минутлик дарснинг эркаси .
Агар менда шундай холат бўлдиган бўлса , мен у ўқувчини ҳеч танқид қилмайман , дакки бермайман. Қизиқишларини ҳисобга олиб, уни ўз фаним бўйича мавзу ичига жалб қиламан. Унда балки бирон фильм қаҳрамони бўлиб мурожаат қиларман, балки шеър ёки монолог ўқиб эътиборини жалб этарман, хуллас вазият тақозосига қараб ўқувчимни ўз предметим оламига олиб кираман.
2 - савол
Сиз ўқувчига бирор бир ҳолат юзасидан қаттиқ дашном бердингиз . Бир оз вақт ўтгандан кейин бу ишингиз нотўғри бўлганлиги, айбдор бошқа ўқувчи эканлиги фош бўлиб қолди. Шунда сиз қандай йўл тутасиз.
- Дарҳол кечирим сўрайман. Ахир биз таълим билан бир вақтда тарбия берувчилармиз. Тарбия дегани ҳар ишда ўрнак дегани эмасми. Баъзи касбдошларимиз ўқувчидан узр сўрашни ўз мавқеларини ерга уриш деб тушунишади, гарчанд баъзи ҳолларда айбдорликларини билиб туришса-да . Аммо мен бундай ўйламайман. Ҳар бир қилинган ишга жавоб беришни ўқувчи биздан ўрганмаса кимдан ўрганади. Кечирим сўраш , агар ҳақиқатдан ҳам шунга лойиқ бўлинса, инсон қадрини ерга урмайди , балки оширади. Айниқса ўқитувчини ...
Залдагилар Олияни сўзларини қарсаклар билан қўллаб- қувватладилар.
-44-
Энг сўнгги эркин мавзу шартида Олия саҳнага бошқача иштиёқ билан ташриф буюрди. Сабаби у ушбу шартга алоҳида тайёргарлик кўрган ва бор меҳрини берган эди.
У бир қўлида гулдаста, бир қўлида микрофон ушлаганча саҳнадан туриб бир зум йиғилганларга тикилди. Ҳаммани эътиборини тортганига ишонч ҳосил қилгач аста сўзлай бошлади:
- Яна бир бор ассалому алайкум. Касбим биолог бўлишига қарамай бўш вақтларимда қалам тебратиб туришни яхши кўраман. Тўғри ёзганларим оддий ҳаваскорлик ишлари , аммо чин кўнгилдан . Ҳозир эътиборингизга дунёдаги энг буюк зот - оналарга бағишланган монологимни тақдим этмоқчиман. Зал бўйлаб сокин мусиқа овози таралди:
Она ...
Дунёдаги якка мунисам,
Менинг кечмишларим
сочингизда оқ...
Юрагингиз тубидан
доим бир дуо,
" Болам бахтимга сен
бўлсанг бўлди соғ..."
Она ...
Дунё чиройлидир
сиз бор туфайли,
Ҳаётнинг ранглари
мудом камалак.
Бир эмас, минг жонингиз
бахшида менга,
Мен-чи ?! ...
Мен ношуд бир соат
сиз учун бўлдимми тиргак...
Она...
Мени деб бедор ўтган
неча тун,
Ҳаққин тўламоққа
етмайди умрим.
Сиздан қарзларимни
ҳисобласам гар,
Кўзим эмас ёшни
тўкади кўнглим.
Она ...
Таъмасиз , таънасиз
суйган мушфиқам ...
Мен борлигим учун
дунёдан рози...
Умримда энг яхши инсон
Сиз - онам!
Энг яхши онанинг
мен
энг ёмон қизи ...
Она...
"Ўзингни ёмон дема" деб,
Дарровда эътироз
билдирасиз - а...
"Аълодан аълосан"
дебон ғамим еб ,
Суюгим ўзингиз,
суйдирасиз- а ...
Она ...
Ҳеч вақога арзимас
ёзган бу номам ,
Гўё саҳродаги қумдек бир зарра ...
Мен деб тортган биргина
оҳингиз учун ,
Қарздорман онажон ,
миллион карра...
Қарздорман онажон,
миллион карра ...
Олия кўзларидан оқаётган милт- милт ёшларни артишга ҳам мажоли келмай саҳнадан тушди . У йиғилганларга яқинлашар экан, залдагилар Олиянинг қўлидаги гулдаста иккита эканлигини кўрдилар. Олия тўғри Биби ва Алла опа ўтирган ерга борди . Биби ва Алла опа ҳайратда ўрниларида михланиб қолишган, тўғрироғи, йиғлайвериб пишиб кетишганди. Олия уларни ёнига бориб гулдасталари билан ўтирган ҳар икки онаси ёнида тиз чўкди . Гулдасталарни уларнинг тиззалари қўйиб ҳар икки Онасининг қўлларини бир вақтда юзига босди. Залда ҳамон сокин мусиқа янграр , ҳамма йиғилганлар бу ҳолатга ҳалақит бергилари келмас, ҳар сафар регламент вақти тугади деб қўнғироқ чалиб турган масъул ходим вақт аллақачон ўтиб кетганини ҳам ҳис қилмасди ...
* * *
Орадан ярим соат вақт ўтди.
Бу вақтда турли бадиий чиқишлар намойиш этилди. Ҳакамлар ҳайъати йиғилган охирги натижаларни ҳисоб - китоб қилишарди. Даврани олиб борувчи барча иштирокчи ўқитувчиларни саҳнага рақсга таклиф қилди. Иштирокчилар
-45-
бир неча ойдан бери зиммаларида маъсулият юклаган танловнинг юкидан халос бўлишгач, ўзларини енгил ҳис қилиб даврани тўлдириб рақсга тушишар , Олия ҳам бахтиёр жилмайганча давра четида қарсак чалиб уларга қўшиларди .
Ниҳоят , танлов натижалари эълон қилинди.
Туман халқ таълими бўлими мудири иштирокчиларни ҳар бирини эътироф этган ҳолда натижани эълон қилди:
- Учинчи ўрин соҳиби 42- мактаб математика фани ўқитувчиси- Олимов Дониёр
Иккинчи ўрин соҳиби 26 - мактабнинг рус тили ва адабиёт фани ўқитувчиси- Каримова Наргиза.
Танловимизнинг мутлоқ ғолиби
қатнашчиларимиз ичида энг ёш иштирокчимиз 12- мактабнинг биология фани ўқитувчиси - Солиҳова Олия !!!!
Олия ўзини ҳеч ғолиб бўламан деб ўйламаганди. У турган жойида бир чайқалиб кетди. Кўзи бехос олд қаторда ўтирган Мансуржон акага тушди. Табиатан оғир - вазмин бўлган Мансуржон ака эса ҳудди ўзи ғолиб бўлганлек икки қўлини баланд кўтариб силкитар , "биз ютдик" дея бақиришдан ҳам уялмас, уни бақирган товушини эса залнинг шовқини ўзига сингдириб кетаётганди...
Танлов тугагач Олияни ёнига иккинчи ўрин соҳибаси Каримова Наргиза яқинлашди. Каримова Наргиза ўттиз ёшлар атрофидаги оқ- сариқдан келган очиқ юзли аёл эди. У Олияни ёнига келгач шартта қучиб икки юзидан ўпди ва жилмайди :
- Илоҳим парвозинг бундан ҳам юксак бўлсин , сингилжон. Сен дунёларга арзийдиган қизсан.(Бирдан Наргизанинг лаблари қийшайди)... Аммо ёмон қиз экансан ( Наргизанинг кўзларидан дувиллаб ёш тўкилди). Оналар ҳақида ўқиган монологинг ... Мени онам ... Улар ...
Раҳмат сенга , сингилжон... Умрингдан барака топ...Мени синглим йўқ эди, агар рози бўлсанг ,... мени опа деб қабул қи...
- Опажон ...
Олия Наргизани бағрига отилди. Улар бу сафар опа- сингил бўлиб бир - бирларини қучар эдилар...
ТАШАККУРНОМА
Эртасига мактабда ростмана байрам бўлди. Мансуржон ака барчани огоҳлантириб қўйганлиги сабабли, мактаб жамоаси дарс бошланишидан ярим соат илгари ўқитувчилар хонасига йиғилиб Олияни кутиб олишди.
Олияни табриклаган Мансуржон ака унга катта гулдастани узата туриб ҳаяжонланган овозда энтикиб гапира бошлади :
- Тўрт ой илгари мен Олияни танловда қатнашишга таклиф қилганимда , бир гап айтгандим. Агар шу танловнинг финал босқичига етиб борсангиз бир тилагингизни бажараман деб ваъда берганман. Олия кеча финалда иштирок этибгина қолмай, ғолиб ҳам бўлди. Туман Халқ таълими бўлими Олияга катта миқдорда пул мукофоти ажратди ҳамда Халқ маорифи аълочиси кўкрак нишонига тавсия қилди . Мен эса Олиянинг бир тилагини бажараман деб сўз берганимда бу гапни Олия танловга астойдил тайёрлансин деган мақсадда айтгандим, - Мансуржон ака кулди -. aммо ҳозир "Aйтилган сўз- отилган ўқ" деган мақолга амал қилган ҳолда, барчангизни гувоҳлигингизда Олиядан нима тилак тиласа бажаришимни айтмоқчиман , албатта қўлимдан келиш доирасида .
-Ўўўўў , Олия темирни қизиғида босинг. Мактаб тарихида бўлмаган бундай иш, - Маъмура опа луқма ташлади.
Қолганлар ҳам Олиядан кўнглидагини айтишни сўрай бошлашди.
-46-
Олия бироз тараддудланиб туриб қолди. Аммо ўзини тез қўлга олди :
- Майли , айтаман. Аслида бу таклифни шундоғам сизга анчадан бери бермоқчи бўлиб юргандим . Аммо ҳозир амалга ошишига умид билдириб ... айтмоқчиман. ( Олия бир зум нафас ростлади ва сўзларини давом эттирди )
Биласиз , биология хонасида гулларимиз кўп. Улар хили икки юзтадан, сони эса уч юзтадан ортиб кетди. Бошқа синф хоналарига тарқатганимиздан ортгани бу. Хуллас хонамизда тиқилиб қолдик. Шунга ... Mактабнинг киравериш файеси каттагина . Шу файени бир қисмини акфа ромлари билан тўсиб бизга бир мўъжазгина гулхона қилиб берсангиз. Жонли табиат бурчагини ҳам кўчириб чиқардик. Гулхонага ўзимиз қараймиз , тозалаш , парвариш ишлари дегандек. Балки бир бурчагида хонаки ўсимликлар райҳон, гармдори деганларидек...
- Стооооппп...
Олияни сўзларини Мансуржон ака бўлди ,- бўлди қизим , индамаса мактабга қовун - тарвузам экиб ташлайсиз ...
Олия кўзларини пирпиратиб директорга қараб қолди. Уни нигоҳида "нотўғри гапирдимми" деган маъно мужассам эди.
Мансуржон ака сўзида давом этди :
-Тўғриси, бундай таклиф етти ухлаб бир тушимга кирмаганди. Аммо , бундан ... зўри бўлиши мумкинмас ( Мансуржон аканинг товуши товланиб кетди) . Қойил, гап йўқ. Хўш бу таклиф деймизми, тилак деймизми хуллас яхшилаб ўйлаб кўриладиган иш экан. Бу хонани ичига махсус стилажлар ясатиш керак ... Оххооо , қанча иш ... Майли бафуржа келишиб қурамиз . Бу ёғи ёз. Таътилда битиб кетади . Барака топинг, қизим. Аммо битта нарсага қойилман. Ўзингиз учун ҳеч нарса сўрамадингиз- ку ... Шахсан ўзингизга , дейман- да.
Олия "Ҳеч нарса керак эмас" дегандек бош чайқади...
ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ
Олиянинг ҳаётига учинчи янги ўқув йили кириб келди . У бу ўқув йилини жуда ҳурсанд бўлиб кутиб олди , сабаби унинг таклифи билан қурилган мўъжаз табииат хонаси мактабга кирган одамнинг баҳри - дилини очар , хонадаги ўн нафар тўтиқушларнинг бемалол учиб юрганини ташқаридан кўрган ҳар қандай киши уни ёнидан кетолмай қоларди .
Аммо орага тушган бир нохуш воқеа коллективни асабини бузди . Август ойларида Олиянинг оёғи қайрилиб кетиб, уч хафтача ишга кела олмаган эди. Бу вақтда туманда масъул комиссия таркибига аъзо қилиб киритилган Гулмира опа Олияни йил ўқитувчиси кўрик- танловида эришган барча мукофотлар рўйхатидан ўчиртириб ташлабди. "У ўқитувчи ишдан бўшаб кетган, менга ишонмасанглар ана августда ишлаганлар рўйхатидаям йўқ"- дебди. Ҳамма шу қадар обрў-эътибор эгаси бўлган Гулмира опанинг сўзларини текшириб ҳам кўрмабди . Воқеадан ногоҳ хабардор бўлиб қолган Гули Хасановна Гулмира опа билан анчагина сан- манга боришиб қолибди.
Биринчи қўнғироқ куни Маъмура ва Ҳамида опалар "Бу ишни шундай қўйманг, Гулмиранинг устидан туман халқ маъорифи бўлими раҳбари Шавкат Исроиловга учранг, у сизни танлов орқали яхши таниб қолган, ахир сизни мукофотлашгаям ўзи тавсия қилган эди- ку" дедишди куйиниб . Олия уларга қарата ўз жавобини айтди:
-Мен бу ҳодисани эшитиб тўғриси ҳурсанд бўлдим . Ахир кимсан донгдор ўқитувчи, қатор мукофот, унвонлар соҳибаси мени ўзларига тенг деб билибдилар. Бу мени ишимга берилган энг юксак баҳо аслида. Тақдирлашга келсак, насибам эмасдир- да. Агар мени насибам бўлганда барча мукофотлар ўзи мени излаб келган бўларди ...
Олияни сўзларини хона эшиги ёнида турган Мансуржон ака ҳам эшитиб турарди. У бир неча кундан бери ушбу масала юзасидан икки ўт орасида қолган адолат қиламан деса Гулмира опанинг обрўси бир тийин бўлиши, бу мактаб шаънига яхши бўлмаслигини , барча ишни ўз измига ташлай деса Олия учун ичи куйиб юрганди. Мансуржон ака Олиянинг оқилалигига яна бир бор тан берди. Ўз - ўзидан Олия ҳурмат қилишлари борасида ҳам Гулмира опадан ўтиб кетганди ...
-47-
" ТИРНОҚ"
Олиянинг мактабда ишлаётганига тўрт , келин бўлиб тушганига бешинчи йил тўлди. Ишдан омади чопган Олиянинг кўнгли борган сари кемтик бўла борарди , сабаби Қодир Эгам бояқишгинани биргина "тирноқ"дан - она бўлиш бахтидан қисаётган эди .
Рустамнинг чакка сочларига оқ оралади. Олия эрига қараб ич- ичидан эзиларди. Эр - хотиннинг кўринмаган шифокорлари, топширмаган таҳлиллари қолмади. Барида бир хил жавоб:
Эр ҳам, хотин ҳам соппа- соғ. Вақт- олий ҳаъкам . Ноумид бўлманг ва кутинг. Олия жон-жонидан ўтиб кетганида Рустамга бир неча бор ажралиш ҳақида сўз очган, Рустам эса "намунча беумидсан , ҳали турмуш қурганимизга ҳеч қанча бўлгани йўқ-ку " дея гап билан қайириб ташлагани билан барибир кўнглида эзилиши кундек равшан эди.
Комил қори билан Биби эса эрта-ю кеч фарзандларини дуои - жонини қилишар , Рустамнинг тўйидан кейин бир йил ўтиб турмушга чиққан синглиси Саодат икки боласи билан ота уйига келганда , ака ва келинойининг болачаларни суюб еру- кўкга ишонмаётганларини кўриб , "Ё бор- и Худоим-о, шугиналаримдан ҳам битта тирноғингни дариғ тутмагин" деб яна дуога кафт жуфлашарди .
* * *
Бугун биринчи соат дарси йўқлиги сабабли мактабга бир оз кечроқ борган Олия , бешинчи "а" синфдаги жанжалнинг устидан чиқди . Жанжал сабабчиси яна Темур экан.Синфда бу йил ишга олинган ёшгина, юмшоқ феълли она тили ўқитувчиси Дилдоранинг дарси экан. У нима қилишини билмай довдираб қолганди. Олия синфга кирганида нажоткор топилгандек дарров унга юзланди. Ўзини йўқотиб қўйган Дилдора айбдор Темурнинг устидан шикоят қила кетди. Темур мактабнинг ёнида турадиган Санобар шақ- шақнинг набираси эди. Куёви Россияга ишлашга кетгач, шақ- шақ қизи билан набираларини уйига олиб келволган эди . Ҳол сўраганларга " Ман қизимни у хонадонга келинликка берганман, мардикорчиликкамас" , эри эрлик вазифасини ўтаб пул ишлаб келгунча, тор қорнимга сиққан кенг уйимгаям сиғади" деб баланддан келарди. Темур бу мактабга келганига икки хафта бўлмай, уч- тўрт марта ишкал чиқаришга улгурди . Бугун қўшни партадаги Марҳабони ручкасига уй вазифасини кўчиртирмагани учун аччиқ гармдори суртиб қўйибди. Қиз ручка ушлаган қўллари билан кўзларини ишқалаган экан , чинқириб қолибди.
Қиз бечорани юз- кўзига қараб бўлмасди. Қизалоқнинг кўзлари аччиқ гармдори ва йиғи зарбидан қип- қизариб шишиб кетибди. Унинг чириллаб йиғлашига унча - мунча одамнинг асаби дош бермасди. Йиғлайвериб энтикиб қолган Марҳабони синфдошлари дафтари билан тинмай елпишарди. Дарров ёнларидаги поликникадан шифокор чақиртирдилар . Керакли муолажа қилингандаям Марҳабо шўрлик азоб чекар, унга қараган одамнинг юраги ачишиб кетарди. Қизчани шифокорлар ўзлари билан олиб чиқиб кетишди.
Олия бу сафар Темурни қаттиқ уришди . "Сени синфда қолдиртириб юбораман, бир эмас, икки синф пастда ўқийсан шу хулқинг билан"-деб обдон дашном берди.
Озгина вақт ўтгач безрайиб ўтирган Темур "ташқарига чиқиб келсам майлими?!" дея қўлини кўтарди . Ўзига ҳамон келолмаётган Олия "бор" деди уни юзига қарамай.
Олияни ўзи ҳам уни ортидан синф хонасини тарк этди .
-48-
Олия лаборатория хонасига йўл олди. Бу хонада у кўпинча ёлғиз қолгиси келган вақтларда кирарди. У хонага кириб креслога эндигина чўккан ҳам эди-ки , ташқаридан Санобар шақ- шақнинг овози эшитилди :
- Қани у боламни ўтини ёрган , валломат . Нима гапи бўлса менга гапирмайдими, аммо боламга бир нарса бўлсин, хунини хонумонини сотиб ҳам тўлолмайди.
Олия оғир қўзғалиб коридорга чиқди. Олиянинг саломига алик ҳам олмаган шақ- шақ лаби- лабига тегмай "шақилларди':
- Ҳа , ойимча. Сизга ким ҳуқуқ берди, болани эсхонасини чиқаришга. Олдин бир бош пиёзни бошини кесинг- да кейин , бўтта натация ўқинг, хоппи .
Олия бошида унга яхши гапириб кўрди . Санобар опа гап уқмайдиганлар хилидан экан. У Олияни тушунтиришларига қулоқ солмай ўз билганича бидирлаб кетди:
- Битта болани кетиз оғриб топсез, бу ерда бекорчилик қилиб бошқаларни боласини ков- ков қилиб ўтирмисиз. Биз-ку майли , мевали дарахтга тош тегавериб ўрганиб қолганмиз . Аммо айтиб қўяй сабрниям чегараси бор чидаркан деб дилимизни оғритаверманг. Қарғиш олиб қолменг яна, ўзику бўлариз бўп турган бўлса.
Олиянинг ахири тоқати тоқ бўлди . У даҳанаки суҳбатни бостириш учун етиб келган Флюра опани хай- хайлашига қарамай дангал- дангал гапира бошлади :
- Биринчидан , мен бекорчиликдан бу ерда юрганим йўқ. Давлат беш йил ўқитиб диплом бериб қўйибди, вазифамни бажаряпман. Вазифам кўриб турибсиз, таълим билан тарбия бериш. Мен ҳам бу ерда кўраётган бўлсангиз ўз ишимни бажаряпман, писта чақиб ўтирганим йўқ. Қолаверса Темурингиз унча - бунчага ўти ёриладиганлардан эмас. Сиз ундан кўра синфдоши Марҳабодан хабар олинг. Кейин мана шу вазхонлигизни бориб шўрлик қизни ота- онасига қилингчи , узр ўрнида ўтармикан.
Ха айтганча, мени фарзанд кўрмаяпганимнинг сизга ҳам, бу воқеага ҳам мутлақо алоқаси йўқ. Аллоҳни изни билан бўладиган ишда бандага таъна қилиш пасткашлик. Аллоҳ "бўл !" дегани учун сизда бир этак набира. Энди айтинг-чи ўзингиз шу болаларнинг бир дона тирноғини ясай оласизми ?!
Гапингиз тугаган бўлса , мен дарсга киришим керак. Агар устимдан арз қилгингиз келса, марҳамат : директор ўз хонасида. Ундан баланд маррани кўзласангиз туман халқ таълими бўлимини манзилини биласиз Бориб бемалол устимдан мағзавангизни ағдаришингиз мумкин. Беҳижолат . Соғ бўлинг.
Санобар Олиядан бунақа гапларни эшитаман деб ўйламаганди. Олия шақ этиб эшикни юзига ёпиб кетганда ўзига келди. Тарки одат - амри маҳол шанғиллади:
- Вой беандиша, юзингда кўзинг борми демай мендай катта ёшли аёлга қилаётган муомаласиничи буни , ман бу масалани шундай қолдирмайман.
Флюра опанинг ҳам сабр косаси тўлди чоғи "билганингни қил" дегандек қўлини силтаб хайр маъзурни насия қилиб хонасига кетиб қолди.
Томошаси ўтмаган Санобар шақ- шақ коридорда бир муддат ўйланиб турди- ю, шалвираб ортига қайтди.
Қайтиб лаборатория хонасига кирган Олия эшикни ичкаридан қулфлади- ю, елкалари силкиниб- силкиниб йиғлаб юборди .
" Етар! Бас ! Бу масалага нуқта қўядиган вақт келди" . Бу Олиянинг неча кундан бери ўйлаб юрган режасини амалга ошириш учун қўйилган қатъий қарор эди ...
давоми бор
Муаллиф: Хазонрезги
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5