(хаётий воқеа)
Бир куни машинамда 6 ёшли ўғлим билан кетаётиб, йулда кўп қаватли уй остидаги пайнетга пул тўлаш учун тушдим. Қайтиб келсам, ўғлим йиғлаб ўтирибди. Нима гап десам, "дада анавини қаранг" деди. Қарасам, йўл четида кийимлари эски бир кампир тахта устига нарса қўйиб сотиб ўтирибди.
“Нарсаларнинг сонини қаранг, 2-3 та конфет, 2 пачка донали сигарет. Бошка хеч нарса йук.”
Хуш нима қилибди десам, 6 яшар ўғлим "ўғли йўқми уни, нега бу ахволда, қорни очдир, дада илтимос мана шу пулларни хаммасини шу аёлга берайлик" деб машинам баридаги бир сиқим пулимни кўрсатди. Нихоятда таъсирланиб, боламнинг айтганини қилиб пулларнинг хаммасини ўша аёлга олиб бориб бердим.
Аёл ханг-манг бўлиб қолди. Нима учун деган саволига, мен кулиб, "шу пулни сизга илинган инсонни дуо қилсангиз кифоя" дедим.
Аёл йиғлаб юборди, "илойим уша одамнинг умрига барака берсин, бахтли бўлсин, Аллох мукофотласин" дея дуо қилаётганида менинг қай ахволга тушганимни тасаввур қилаверинг. Ичларим жимирлаб кетди.
Машинага қайтиб, йўлга тушдик. Ўғлим "дада зўр иш қилдик-а" деса, мен жавоб беролмай, бошимни силкитиб қўйдим. Чунки кўзларимда ёш, бўғзимга нимадир тиқилган, ичимда эса "шундай фарзанд берган Аллохга беадад шукр" деб айтаётган эдим...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев