- Like11
- Like76
- Like15
added yesterday at 23:10
- Like14
added yesterday at 22:35
Ўғри бола ва унинг онаси.
Бир бола мактабда ўртоғининг дарс ёзадиган тахтакачини ўғирлаб онасига олиб келиб берди. Онаси уни уришиш ўрнига мақтади. Шундан кейин бола кимнингдир жуббасини ўғирлаб олиб келди; онаси жуббани мамнуният билан қабул қилди. Кундан-кун, ойдан-ой ўтиб, бола йигит бўлди. Энди у йирикроқ, қимматроқ нарсаларни ўғирлай бошлади. Ниҳоят уни жиноят устида қўлга олдилар ва қўлларига кишан солиб қатлгоҳга олиб кетдилар. Онаси унинг орқасидан ўз кўкрагига муштлаб, сочларини юлиб, фарёд чекиб борди. Шунда ўғил онасининг қулоғига бир гап айтмоқчи бўлиб, уни ёнига чақирди; она ўғлига яқин келди, ўғил онасининг қулоғидан ғарчча тишлаб узиб олди. Онаси: «Бадбахт бола, шунча қилган
- Like5
added yesterday at 22:06
Яралдию, дунёни кўрди,
Ҳаёт учун, жангга шай турди.
Гоҳ енгилди, гоҳ ғолиб бўлди,
У ким эди, у нима эди !
Ҳар зарбада, бир чоки кетди,
Ямоқ қўйиб, яна жим кетди.
Чандиқлари, товонга етди,
У ким эди, у нима эди !
Ўзи йиғлаб, сўнг, ўзи кулди,
Ўзи қулаб, сўнг, яна турди.
Тўхтамади, илгари юрди,
Бу ким эди, у нима эди !
Югурди хўп, тўрт томон қараб,
Минг тўкилиб, минг бора нураб.
Нафратига, меҳрни ўраб,
Бу ким эди, у нима эди !
Сабр қилди, тилини тишлаб ,
Ёлғон кулди, бағрини ғашлаб.
Йиғласада, ўзгани хушлаб,
Бу ким эди, у нима эди !
Ишқдан ёнди, вайрона бўлди,
Хиёнатдан, хайрона бўлди.
Битта бахтга, бегона бўлди,
Бу ким эди, у нима эди !
Кўксида жим, нимадир ўлди,
Юзи сўниб, сўнг, лаби
- Like12
added January 24 at 19:46
Бунча оғир сени ўйламоқ,
Сени эслаш азобли бунча!
Бунча оғир тошбағир фироқ,
Яшайманми тонг отгунича.?
Тепаверар кўксимни юрак,
Бўлмаяпти уни кўндириб.
Бу соғинчлар кун келиб бешак,
Қўядику мени ўлдириб?!
Шу азобми энди тоабад?
Мадад сўраб толдим сабрдан.
Сен ўлди деб кўмган муҳаббат,
Чиқиб келиб бўлди қабрдан!
Бахтдан ниқоб кийдим уялмай,
Кўрган кулиб, терс қараяпти.
Таним соғу, руҳимни тинмай,
Оғриқ, азоб тимдалаяпти.
Саволларим бўғар бўғзимдан,
Дайди итдек тентирар хаёл.
Суратини излар кўзимдан,
Кўзгудаги мунис бир аёл.
Оҳларимни териб тун бўйи,
Болаларин боқар бойқушлар.
Бир кун мени қўймасми сўйиб,
Қайтмаслигинг билиб кутишлар!
Муаллифдан оллох рози бўлсин !
- Like118
added January 21 at 22:54
- Like14
added January 21 at 22:43
Калбимга кирдилар
Мехрибон булиб,
Эркалаб суйдилар
Кадрдон булиб,
Индамай кеттилар
Авлиё булиб,
Кунглимдан колдилар
Кунглимдагилар.
Мехрини эьзозлаб
Мехрим бергандим,
Хар сузин ардоклаб
Хурмат килгандим,
Шунчаки бир эрмак
Булган эканим,
Кунглимдан колдилар
Кунглимдагилар.
Хаётим уларсиз
Зиндон деб билдим,
Гох аччик сузларин
Дустлик деб билдим,
Кузимга тик бокиб
Алдаб кетишди,
Кунглимдан колдилар
Кунглимдагилар,
Севибман юракдан
Севдилар дея,
Кизгондим хаттоки
Гохи узимдан,
Бегубор калбимни
Эх, синдиришди
Кунглимдан колдилар
Кунглимдагилар.
Багри тош килдилар
Мехрли калбим,
Устимдан кулдилар
Эшитиб дардим,
Минг азоб укубат
Кийнар юрагим,
Кунглимдан колдилар
Кунглимдагилар...
Муаллиф
- Like94
added January 21 at 21:54
- Like35
added January 21 at 21:46
00:10
- Like26
loading...
Show more