We use cookies to improve our service for you.
You can accept them or configure them yourself. More information
Хар лахзадан қувониб яшайлик...
Бир куни БОЙЛИК, ИЛМ ва ОҚИБАТ учрашиб қолишди. Бойлик айтибди: — Агар мен йўқолиб қолсам, хазиналарда бўламан. Илм айтибди: — Агар мен йўқолиб қолсам, китобларда бўламан. Шунда жим ўтирган Оқибатга қараб: — Сен йўқолсанг, қаердан топамиз? - деб сўрашганда, Оқибат: — Мени йўқотиб қўйманглар! Агар мени йўқотиб қўйсанглар, ҳеч қаердан тополмайсизлар... - деган экан! Яқинларим, орамиздан оқибат йўқолмасин...
Кулгу бекати 🤣🤣🤣
Лайлаклар ҳеч қачон кекса лайлакларга ҳужум қилмас экан. Патлари қалин қарға ўзидан заиф бўлган қарғани совуқдан ҳимоялар экан. Филлар қанчалик кучли бўлмасин, бирор душман ҳужумига учраса, аввало тўдадаги кекса, кучсиз ва ярадор филларни хавфсиз жойга олиб ўтишар экан... Ажабланарлиси нима, биласизми? Ажабланарлиси, улар яхши ва ёмонни ажратолмайди. Уларда мана бу иш савоб, буниси эса гуноҳ бўлади, деган тушунча йўқ. Улар бу ишларни бирор мукофот учун ёки эътироф эшитиш учун бажармайди. Улар ҳеч қачон "ҳайвонгарчилик қилдим", деб бир-бирига мақтанишмайди... Мен... Мен жониворларни жуда-жуда ҳурмат қиламан... Хаёт Мактаби
Қалдирғочим қалдирғоч
yesterday 08:59
Ювай десам кетмас кўнгил доғларини, Босиб кетди хазонрезги боғларини, Тополмадим ошиқ аҳлин соғларини, Девонавор телба холим кўрганингда, Айт, нимадир уйғондими юрагингда? Ошиқлигим Мажнунликдан даракмасми, Ёки сенга мендай телба керакмасми, Қулоқ тутгил инграётган юракмасми, Девонавор телба холим кўрганингда, Айт, нимадир уйғондими юрагингда? Изинг пойлаб юрганларинг турна қатор, Фироқ охир ёзимда хам ёғдирди қор, Оллох учун рахм айла, қил эътибор, Девонавор телба холим кўрганингда, Айт нимадир уйғондими юрагингда? Хамрохимга айландида “хижрон“ сўзи, Юз ўгириб кетди мана бахтнинг ўзи, Ёшга тўлиб қолаверса ошиқ кўзи, Девонавор телба холим кўрганингда, Айт, нимадир уйғонди
Поёни бормикан бу ҳижронларнинг У мисли чаёндек дилни чақяпти? Йиғламай дейману эплаёлмайман, Соғинчлар кўзимга дурлар тақяпти. Атрофда рангларнинг яшил жаранги, Товушингиз келар совуқ симлардан. Шу совуқ симчалик бўлолмадим, мен, Сизни қизғаняпман аллакимлардан. Ҳижронлар ташрифи чарчатди мени, Мен яшагим келар тилагингизда. Кўзингиз офтоби уйғотсин мени, Агар ухлаб қолсам юрагингизда. Муаллифдан оллох рози бўлсин !
Show more
About group
Согинган диллар интизор доим