Болалар боғчасидан гўшт олиб чиқиб сотиш Савол:ассалому алайкум. Одилхон қори ака, сизга саволим бор эди: бир танишим болалар боғчасида ишлайди. У ердан гўшт олиб чиқиб танишларига бозордан анча арзон нархда сотади. Лекин қандай қилиб олиши номаълум. Сотиб олса бўладими ёки йўқ? Илтимос, шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз. Жавоб:ва алайкумус. Болалар боғчаси қассобхона эмаски, у ердан гўшт олиб чиқиб сотилса. Яна дўкондан анча арзон нархда! Сиз бундай ишларга ёрдам бериш ўрнига унга қаршилик қилишингиз керак. Зулмни мен, сиз ёки у қайтармаса, ким қайтаради, ахир?! Сиз ўша гўштни сотиб олиш билан болалар ҳақи янада кўпроқ ейилишига сабабчи бўласиз. Қўлга пул тушганидан кейин иштиҳаси
Яқинларининг хотини билан зино қилиш касофати Савол:ассалому алайкум, қори ака. Баъзилар хабар қилишича, ўзининг акаси ё укасининг хотини билан никоҳсиз ётишаётган экан(!!!) Бунга қандай жавоб берасиз? Жавоб:ва алайкумус салом. Бировнинг хотини билан ҳеч қандай ҳолатда бирга бўлиш мумкинмас. Бу жуда қаттиқ гуноҳдир. Бундан ҳазар қилиш керак!!! Зино энг катта ва оғир, энг қабиҳ фаҳш иш саналади. Зино гуноҳи кабирадир. Аллоҳ таоло биз мўмин бандаларга хитобан:“Зинога яқинлашманг! Чунки бу бузуқликдир – энг ёмон йўлдир”,деган (Исро, 32). Эътибор берилса, бу оятда “зино қилманг”, дейилмаяпти, балки “зинога яқинлашманг”, деб амр қилинмоқда. Бундан келиб чиқадики, мўмин банда зинога олиб бориш
Касал ёки яраланган ҳайвон гўшти ҳалолми? Савол: Баъзан касал қўй ва молларни сўйишга тўғри келади. Қўй ва моллар бўғилиб қолгани, калтаклангани, тепаликдан йиқилгани ё машина уриб кетгани оқибатида оёққа туролмайди ва сўйилади. Уларнинг гўшти ҳалол бўладими? Жавоб:Касал қўй ва молни бўғизлаш пайтида тириклиги маълум бўлса, бўғизлангач, гўшти ҳалол бўлади. Аммо пичоқ тортилаётган пайтда у тирик ё ўликлигига шубҳа уйғонса, қаралади: сўйилганда танаси қимирласа, оғзини ё кўзини юмса, оёқларини йиғиб олса ёки жунлари тиккайса, гўшти ейилади. Аксинча, сўйилганда оғзини ё кўзини очса, оёқларини чўзиб юборса ёки жунлари ётиб қолса, гўшти ейилмайди. Бўғилиб қолган, калтакланган, тепаликдан йиқилг
Маст қилувчи ичимликларнинг ҳаром қилиниши Аллоҳ таоло мўминларга қарата шундай хитоб қилган:“Эй, иймон келтирганлар! Хамр(маст қиладиган ичимлик ичиш), қимор(ўйнаш), тиклаб қўйилган бутлар(яъни, уларга сиғиниш)ва чўплар(билан фолбинлик қилиш)шайтон амалидан бўлган нопок ишдир. Бас, ундан узоқ бўлинглар, шояд нажот топсангиз! Хамр ва қимор сабабли шайтон ўрталарингизга бузғу адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос! Энди тўхтарсизлар!”(Моида сураси, 90-91 оятлар). Мазкур икки оятда маст қилувчи ичимликларнинг ҳамма тури ҳаром экани ва мўмин-мусулмон банда ундан ўзини эҳтиётлаб юриши лозимлиги айтилмоқда. Бу ерда, шунингдек, қимор (нарда, к
Савол:ассалому алайкум. Сизга саволим бор эди. Мен турмуш ўртоғимнинг қўл телефонларида интернетдан ёзиб олинган беҳаё суратлар ва видеоларни кўриб қолдим. “Адаси бунақа видеоларни кўриш катта гуноҳ, кўз зиносининг ҳам жазоси оғир”, десам ҳам таъсир қилмаяпти. Сиздан илтимос, шариатимиз бу борада нималар дейилгани ҳақида маълумот берсангиз? Жавоб:ва алайкумус салом. Аллоҳ таоло Ўз Расулига шундай амр қилган:“(Эй Муҳаммад,)мўминларга айтинг, кўзларини(номаҳрам аёлларга тикишдан)тўссинлар ва авратларини(ҳаромдан)сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза(йўл)дир. Албатта Аллоҳ улар қилаётган амаллардан Хабардордир. Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини(номаҳрам эркакларга тикишдан)тўссинлар ва аврат
Номаҳрам аёл билан қўл бериб кўришиш ҳукми Савол:ассалому алайкум! Россиядаги аёл шифокорлар дўстим билан саломлашиш учун қўл узатишганида у доим аёлларнинг қўлини енгил сиқиб тез қўйиб юборишини айтди. Бундай ҳолга тушган мусулмон банда қандай йўл тутсин? Жавоб:ва алайкумус салом. Мусулмон банда нима мақсадда бўлишидан қатъи назар ўзига номаҳрам саналган аёллар қўлидан ушлаши мумкин эмас. Сабаби у номаҳрамларга шаҳват билан қараш, ҳожатдан ташқари гаплашиш, қўл бериш кўришиш, аъзоларини ушлаш каби ишлардан қайтарилган. : . . Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:“Одам боласига зинодан бўлган насибаси ёзилган. Бунинг етишида шубҳа йўқ. Икки кўзни
Пул бериб ишга кирса бўладими? Савол:ассалому алайкум, қори ака! Танишимнинг таниши ўзи ишлайдиган жойдан иш гаплашиб беряпти ва маълум миқдорда ҳақ оляпти. Унинг олган пули порами? Умуман олганда, пора бериб ишга кирса бўладими? Жавоб:ва алайкумус салом. Ҳукмда масъул одамнинг пора олиши ҳаромдир. Бу борада ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Сабаби бу зулмга, ҳақ-ҳуқуқлар поймол қилинишига олиб боради. Бунда пора талаб қилиш, уни бериш, қабул қилиш ва ўртада воситачилик қилиш ҳаром. Чунончи, пора бериб бирон лавозимга эришиш мумкин эмас. Чунки ўша лавозим ёки ишга сиз билан бирга бошқалар ҳам ҳақли бўлишлари мумкин. Агар сиз пора бериб ишга кирсангиз, бошқаларнинг илми ва истеъдоди қадрланишига, ҳақ
От гўштининг ҳукми қандай? Савол:от гўштининг ҳукми қандай? Уни еса бўладими? Жавоб:бисмиллаҳ, валҳамдулиллаҳ. От гўшти истеъмоли борасида уламолар ўртасида ихтилоф бор. Имом Шофеъий ва жумҳур уламолар наздида от гўштини ейиш мубоҳ, унинг бирон кароҳати йўқдир. Абу Ҳанифа наздида от гўштини ейиш макруҳдир. Шунингдек, Ҳакам ибн Уйайна, Молик ибн Анас ва баъзи ҳанафийлардан от гўштининг макруҳлиги собит бўлган. Баъзи моликий ва ҳанафий уламолар от гўштини ҳаром дейишган. Абу Ҳанифа: “Уни еган одам гуноҳкор бўлади, аммо у ҳаром дейилмайди”, деган (“Шарҳу саҳийҳи муслим”, Нававий). “Ал-Жомеъус сағийр”да Абу Ҳанифанинг: “Мен от гўштини кариҳ кўраман”, деган қавли нақл қилинган. Абу Бакр Рози
Ароқ заводида ишлайдиган кимсанинг намози қабул бўладими? Савол:ассалому алайкум. Маълумки, ароқни ичиш, сотиш, ишлаб чиқариш, ҳаром қилинган. Агар бир одам ароқни ўзи истеъмол қилмасдан, фақат ишлаб чиқариш заводида хизмат қилса, шу одамнинг ўқиган намози қабул бўладими? Жавоб:ва алайкумус салом. Аллоҳ таоло маст қилувчи ичимликни ичган, сотган, сотиб олган, ташиган, тайёрлаган, тайёрлатган, хуллас маст қилувчи ичимликларни ичган ва ичилишига сабаб бўлган кимсаларни лаънатлаган. Буларнинг ҳаммаси гуноҳда шерикдирлар. Ҳадиси шарифларда маст қилувчи ичимлик ичган одамнинг қирқ кунлик намози қабул қилинмаслиги таъкидланган. Аммо ароқ заводида ишлайдиган кимсанинг намози қабул бўлиш ё бўлмас
Шахмат ўйнаш мумкинми? Савол:ассалому алайкум. Нима учун шахмат ўйнаш мумкинмас? Жавоб:ва алайкумус салом. Сабаби шахмат ва шу каби ўйинлар бандани муҳим ишлардан, хусусан ибодатдан тўсиб қўйиши мумкин. Аммо баъзи уламолар ақлни чархлаш, қўшинни керакли жойга жойлаштиришни машқ қилиш мақсадида шахмат ўйнаш мумкинлигини айтишган. Бироқ шунда ҳам намоз ва бошқа муҳим вазифаларни кечга суриш жоиз эмас!
Показать ещё